RU

Последние новости

16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  0 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  1 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  13 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  23 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1

Андрей Фёдоров: "Агар кетишим жамоани айни пайтдаги ҳолатини яхшиласа, кетишга тайёрман" Новости

Андрей Фёдоров: "Агар кетишим жамоани айни пайтдаги ҳолатини яхшиласа, кетишга тайёрман"

“Нефтчи” – “Сўғдиёна” ўйинидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйинни ўйлаган режаларимиз асосида бошладик. Лекин бугунги учрашувда омадимиз келмади. Йигитларда ўзига бўлган ишонч етишмаяпти. Охирги ўйинларга қараганда, бугунги ўйинда гол киритиш мумкин бўлган вазиятлар кўпроқ бўлди. Бироқ вазиятларни якунлаш борасида оқсадик. Ўйин дуранга мос эди. “Нефтчи” футболчилари тушкун ҳолатдан эндигина тикланяпти. Секин-аста ўйинимиз топиб борамиз деб ўйлайман. Натижа учун эса мухлислардан узр сўрайман. Ўйиндан сўнг мухлислар мендан истеъфо талаб қилиб хайқиришди.  Агар мени кетишим жамоани айни пайтдаги ҳолатини яхшиласа, мен кетишга тайёрман. Бироқ истеъфони раҳбарият ҳал этади. Агар менга ишонч билдиришда давом этишса, охиргача ишлашга тайёрман. Очиғи, бу мавсум омад биздан очиқчасига юз ўгирмоқда. Мавсум аввалида жамоага кучли футболчиларни жалб қилишга ҳаракат қилдик. Бироқ уларнинг бизга қўйган талаблари тўғри келмади. Селекция масаласида ҳаммаси ҳам мураббийлар штабига боғлиқ эмас. Ўзимиз таклиф қилган футболчилар эса жамоада кучли рақобатни юзага келтира олишмаяпти. Бизга жамоани ўз ортидан етаклай оладиган футболчилар зарур. Албатта давралар оралиғида ўзгаришлар бўлади. Хозирданоқ хар бир чизиққа савияли футболчини таклиф қилишни режа қиляпмиз.

Евгений Черемесинни ортга қайтариш? Ҳа, у билан алоқада бўлиб турибмиз. Бироқ у ҳам ортга қайтса, фақат ОЧЛда ўйнайдиган клубга келишини маълум қиляпти. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Энди “Машъал”га қарши баҳсга тайёргарликни бошлаймиз, - деди Фёдоров.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика