Андижонда бешта ёш тоифасидаги гуруҳларда Республика биринчилиги бўлиб ўтди
16 фев 2018 16:38
Новости
Андижонда бешта ёш тоифасидаги гуруҳларда Республика биринчилиги бўлиб ўтди
Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақанинг биринчи босқич ўйинлари Андижон вилоятида якунига етди.
Мусобақа Андижон шаҳри ҳамда Балиқчи, Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманларида бўлиб ўтди.
Мусобақанинг вилоят финал босқичи жорий йилнинг 13 февраль куни 11-13 ёшлилар ўртасида ўтказилди ҳамда ғолиблар аниқлаб олинди. 11-ёшли болалар ўртасида 1-ўринни вилоят БЎФМ жамоаси қўлга киритди. 13-ёшли Ўсмирлар ўртасида Андижон вилоят ФИМИ жамоаси эгаллади.
Ушбу жамоалар ЎФА нинг 2018 йил тақвим режасига асосан ўтказилиши режалаштирилган Республика босқичларида иштирок этиш хуқуқинини қўлга киритдилар. Мусобақа ғолиблари эсдалик совғалари ҳамда Андижон Футбол федерациясининг 1-2-3 даражали дипломлари билан тақдирландилар.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии