RU

Последние новости

23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпуль"нинг боши қотган  0 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  2 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  13 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5

"Андижон" ва "Антальяспор" футбол клублари ўртасида келишув шартномаси имзоланди Новости

"Андижон" ва "Антальяспор" футбол клублари ўртасида келишув шартномаси имзоланди

Бу ҳақида "Андижон" клуби матбуот хизмати маълум қилди.

"Сир эмаски, Ўзбекистоннинг ҳар жабҳада Туркия билан ҳамкорлик кўлами кенгайиб, истиқболли режалар асосида самарали ишлар олиб борилмоқда. 

Ҳукумат даражасида ҳам алоқалар жуда мустаҳкам ва муваффақиятли йўлга қўйилган. Ўзбек ва турк ҳамкорлигининг спорт ҳамда маданият йўналишидаги давоми сифатида “Андижон” футбол клуби Туркиянинг “Антальяспор” жамоаси билан келишувга эришди. 

Олдин хабар берганимиздек, жамоамиз раҳбарияти мазкур клуб раҳбарияти билан учрашганди ва “Антальяспор” клуби билан яқиндан танишиб чиққанди. Натижада икки томон бир-бири билан ишлашга розилик билдирганди. 

Шу боисдан “Андижон” клуби сафар олдидан яна бир бор “Антальяспор” клубида бўлди. Бу сафар барчаси расмийлаштирилди. 

Ҳамкорлик бўйича эксклюзив келишув шартномасини имзолаш жараёнида “Андижон” футбол клуби бош директори Улуғбек Мирзаев ҳамда “Антальяспор” клуб президенти Азиз Четин номидан жамоанинг халқаро алоқалар ва стратегик режалаштириш бўйича менежери Эрдем Эрдал шартномага имзо чекдилар. 

Айтиш жоизки, “Андижон” ҳамда “Антальяспор” ўртасида 5 йиллик битим имзоланди. 

Аллақачон икки томон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ишларнинг олдинга силжиганлиги кузатилмоқда. 

Маълумки, жамоамиз яқинда албаниялик тажрибали ҳужумчи Рубин Хебай билан шартнома имзолади. Биласизми, аслида ушбу футболчи “Антальяспор” клуби менежерининг таклифи билан олинган. Бу ҳол эса айнан икки клуб ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг биринчи қадамларидан бўлди. Аслида вазият шундай эдики, ушбу ўйинчини “Антальяспор” клуби ҳам кўзлаб турганди. Лекин ёрдам сифатида ҳамкоримиз мазкур легионерни “Андижон”га тавсия қилди, дейиш ҳам мумкин. 

Келишув шартномаси 11 та йўналиш бўйича имзоланди. Жумладан, клублар бир-бирини асосий жамоа ҳамда ёшлар ва ўсмирлар жамоалари ўртасида ўтказиладиган расмий мусобақаларга жалб қилиш, худди шунингдек, ушбу йўналишлар бўйича ўртоқлик учрашувлари бўйича жалб қилиш, иккала томонлама мураббийларнинг ўқув-курсларини ташкил қилиш, клубларнинг бир-бирига футболчиларнинг трансфери ва ижараси бўйича ҳамкорлиги, клублар ходимлари ўртасида малака алмашиш ва стажировка ўтказиш, клублар ўртасида футболчиларнинг таълим дастурлари юзасидан малака алмашиш ва стажировка ўтказиш, “Антальяспор” спорт базасида ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш, иккала клуб ўртасида скаутлик йўналишидаги муносабатларни ривожлантириш, иккала жамоанинг ҳамкорлиги юзасидан ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ва веб-сайтларида бир-бирини тарғибот қилиш, клубларнинг ҳомийлар ҳамда мухлислар томонидан келадиган даромадларини ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга  қўйиш, ҳар хил спорт ва футбол маслаҳатлари ҳамда тавсияларини бериш каби футболни ривожлантириш бўйича ўзаро келишувларга эришилди. 

Эътибор берган бўлсангиз, майдонда 11 нафар футболчи ўйнаганидек, мазкур клубларнинг келишув шартномасида ҳам 11 та банд ўрин эгаллаган.   

“Антальяспор” клуби президенти, турк футболида катта обрў-эътибор қозонган жаноб Азиз Четин ҳам “Андижон” клуби бош директори Улуғбек Мирзаев бошчилигидаги жамоамиз делегацияси билан учрашди. Томонлар бундай илиқ муносабатдан ва самарали келишувдан ниҳоятда мамнун эканликларини яшириб ўтирмадилар. 

Ўз навбатида “Антальяспор” президентининг ўзи ҳам жамоамиз билан ҳамкорлик қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган. “Андижон” бош директорининг жаноб Азиз Четин билан учрашуви чоғида шунга амин бўлиш мумкинки, ушбу лойиҳа ҳар иккала томоннинг ривожи учун катта хизмат қилади",-дейилади "Андижон" клуби баёнотида.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика