RU

Последние новости

14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  2 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  3 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  8 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  11 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  18 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   5 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  50

Анчелоти: “Иккита турда еттита гол ўтказдик, сабаби...” Новости

Анчелоти: “Иккита турда еттита гол ўтказдик, сабаби...”

“Наполи” бош мураббийи Карло Анчелотти Италия А сериясининг 2-турида “Ювентус”га (3:4) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

“Рақиб бизга босим ўтказишига йўл қўйиб бердик. Фабиан Руис биринчи бўлимда туринлик ҳимоячилар томонидан жуда яхши “қўриқланди” ва биз унга тўпни етказиб бера олмадик. Қарши ҳужумларда гол уриш имкони бўлсада, бу имкониятлардан фойдалана олмадик.

Роналду ва Игуаин гол урган вазиятларда ҳимоячилар ўз ўринларида эди. Учинчи гол киритилганида дарвозамиз олдида 7-8 киши бўлиб ҳимояланаётгандик.

Танаффусдан кейин Фабиан Руис фаол ҳаракат қила бошлади ва рақибларига қийинчилик туғдирди. Ҳимоя индивидуал ҳаракатлар эвазига қурилмайди. Биз иккита турда еттита гол ўтказдик, сабаби бутун жамоа борини бериб ҳаракатланмаяпти.

Кулибали терма жамоаси сафига бормайди, шу боис у икки ҳафта мобайнида биз билан шуғулланиб, керакли “форма”га кириб олиши мумкин”, дея Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика