Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"
27 сен 11:22
Новости
Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"
Харри Кейн Алан Ширернинг рекордини янгилаш учун АПЛга қайтишни ўйламаяпти.
Ширернинг ҳисобида Премьер-лигада 260 та гол бор. Ҳозирда "Бавария" шарафини ҳимоя қилаётган Кейн 213 та тўп билан 2-ўринда бормоқда.
"Бу мени унчалик ташвишга солмайди. Англиядан жўнаб кетаётганимда, балки бу мақсадга эришиш учун қайтиб келарман, деб ўйлагандим. Аммо, бу ерда бўлганимдан бери бу даражада ўйнаш менга жуда ёқади".
"Бавария" билан шартномани узайтириш эҳтимоли ҳақида
"Бу биз муҳокама қилишимиз мумкин бўлган нарса. Менда деярли икки йил қолди, шунинг учун ваҳимага тушишга асос йўқ. Ўйлашимча, улар мендан, мен эса улардан мамнунмиз", - деди Кейн.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии