RU

Последние новости

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  0 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  5 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  8 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  10 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  2 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  50 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  24 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  9 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  427 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

"Амир Темур Кубоги" ўз якунига етди, 2020 йилнинг энг яхши мусобақаларидан бири ҳақида батафсил Новости

"Амир Темур Кубоги" ўз якунига етди, 2020 йилнинг энг яхши мусобақаларидан бири ҳақида батафсил

5-8 ноябрь кунлари қўҳна Самарқандда "Амир Темур Кубоги"-2020 мусобақаси бўлиб ўтди.

6 йилдан бери Ўзбекистондаги энг сара мусобақаларни ўтказиб келадиган "Kelajak Yulduzlari"  компанияси билан ҳамкорликдаги бу сафарги турнирга Самарқандда "Динамо  ФМ" ва "Одил Аҳмедов ФА" (Самарқанд) мезбонлик қилдилар. 2018 йил илк маротаба бўлиб ўтган буюк қирол номидаги мусобақа бу сафар бир йўла 3та ёш тоифасида ташкил қилинди. 2009 ва 2010 йилларда таваллуд топган болакайлар бош соврин йўлида баҳс олиб борган бўлсалар, 2011 йиллар фестивал кўринишида ўтказилди. Унда қатнашган барча жамоалар кубок ва медаллар билан тақдирландилар.

2009 йиллар мусобақасининг финалига қадар етиб келган Термизнинг "Тож" жамоаси маҳаллий "Динамо ФМ" клубини мағлубиятга учратиб, мусобақа ғолиби бўлди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда БЎСМ-2 (Самарқанд) Наманганнинг "Баркамол Авлод" жамоасини мағлубиятга учратди.

2010 йиллар мусобақасида "Умид ФК" иккита ёш тоифаси билан қирол кубогига ташриф буюрган "Трактор"ни 3:1 ҳисобда мағлубиятга учратди. Сенсацион тарзда мусобақа финалига чиқа олмаган "Одил Аҳмедов ФА" эса учинчи ўрин учун баҳсда БЎСМ-2 тарбияланувчиларини мағлубиятга учратди. 

2011 йиллар мусобақасида ҳеч қандай ғолиб аниқланмади. Футболчилар шунчаки турли вилоят вакилларига қарши фестивалда тўп тепдилар. Ҳисоб қандай кўриниш олишидан қатъий назар, болажонлар пенальтилар сериясида ўз омадларини синадилар. 

Тақдирлаш маросими шунчаки майдонда номи учунгина эмас, ҳақиқий байрам сифатида Регистон майдонида ташкил қилинди. Амир Темур ва унинг авлодлари томонидан барпо этилган дунё мўжизасида бўлиб ўтган медалларни тақиш маросими ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Самарқанд шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Жасур Нурманов бошчилигида ҳар бир жамоага кубок ва медалларни беришдан ташқари, номинациялар бўйича энг яхшилар ҳам тақдирланди. 3та ёш тоифасида бўлиб ўтган мусобақанинг кашфиёти сифатида 2011 йилда таваллуд топган Козим Козимов топилди. Самарқанднинг "Умид ФК" клуби аъзоси 2010 йиллар мусобақаси финалида ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Термизнинг "Тож" жамоаси тарбияланувчиси Хайруллаев Садриддин "Амир Темур" Кубогининг энг яхши футболчиси сифатида эълон қилинди. 

Шу билан бир қаторда мусобақа ташкилотчилари томонидан 2009 ва 2010 йилларда совриндор бўлган мураббийларга эсдалик совғалари топширилди. 4 кун давомида учрашувларни бир текисда бошқариб борган икки нафар ҳакам, Артём Адамян ва Рустам Ҳакимов ҳам ташкилотчиларнинг эсларидан чиқмади.

Мусобақа сўнггида, болалар футболи бўйича катта тажрибага эга бўлган "Kelajak Yulduzlari"  компанияси раҳбари Нодирхўжа Юлдашев томонидан мусобақанинг асл ташкилотчилари, камтарона четда турган Алишер Аҳмедов, Фарҳод Норбўтаев, Бектош Мақсадов, Шароф Раҳмонов, Шуҳрат Алиевларга мусобақа медалларидан тақар экан, мана шундай мусобақа учун барча иштирокчи вилоят жамоаларининг номидан миннатдорчилик билдирди, ҳамда мусобақага оид фикрлари билан ўртоқлашди.

- Анча бўлган эди Самарқанд бундай чиройли ва файзли мусобақага мезбонлик қилмаганига. Кичик деталлардан хато топиб, баъзи жамоалар шу меҳнатни қадрига етмай, турнирни ярим йўлда ташлаб кетди. Мусобақа ўтказмагунча, уни қандай машаққат эканлигини ҳис қилиб бўлмайди. Шу фурсатдан фойдаланиб, яқин ҳамкоримиз Алишер акага барча болажонлар номидан раҳмат айтаман ва шу ўринда турнирда иштирок этган самарқандлик бошқа дўст мураббийларимизни кейинги мусобақаларни янада ажойиб ташкил қилишда, ахилликда водийдан кейин, Ўзбекистоннинг иккинчи ярмини ҳам мусобақалар марказига айлантиришда ёрдам беришларига чақираман. Бу билан биз ҳам ҳаражатдан, ҳам вақтдан ютамиз.

Мусобақанинг бош ташаббускори Алишер Аҳмедовга сўз тутдик.

- Аввало меҳнатимизни қадрига етиб, она шаҳримиз бўлган Самарқандга етиб келган барча мураббий ва футболчиларимизга раҳмат айтаман. Мусобақадаги камчиликлар учун узр сўрайман! Турниримиз анъанавий тус олиши йўлида қўлимиздан келган барча ишларни қиламиз. Бугун Тошкентдан кейин, Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани "Kelajak Yulduzlari"  компанияси билан энг зўр мусобақалар ташкил қилинадиган ҳудудга айланиб улгурди. Тошкентдан бу томонидаги вилоятлар учун водийга бориш катта ҳаражатни талаб этади. Ҳаммада ҳам бирдек имконият йўқ.

"Kelajak Yulduzlari" мана шундай сифатли мусобақани ўтказишда ўзининг катта ёрдамини берган Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва спорт бошқармасига, ҳамда яшил майдонларини беғараз тақдим этган "Динамо ФМ"га ўз миннатдорчилигини билдиради.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика