RU

Последние новости

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  1 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  4 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  6 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

Алексей Евстафеев: "Осиё чемпионатига ўз олдимизга максимал вазифаларни қўйган ҳолда кетяпмиз" Новости

Алексей Евстафеев: "Осиё чемпионатига ўз олдимизга максимал вазифаларни қўйган ҳолда кетяпмиз"

Ўзбекистон ёшлар (U-22) терма жамоаси Дубайга учиб кетишидан олдин мухбиримиз жамоа катта мураббийи Алексей Евстафеевдан қисқа интервью олди.
Алексей Евстафеев, терма жамоа катта мураббийи: Тайёргарлик кўриш учун жуда кам вақт бўлди. Об-ҳаво ҳам кўнгилдагидек машғулот ўтказишимиз учун имконият бермади. Ўйлайманки, БААдаги бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғини чоғида тайёргарликни маромига етказиб оламиз. Таркибдаги футболчиларнинг бари профессионал. Ўз зиммаларига юклатилган масъулиятли вазифани шараф билан уддалашади. Биз мураббийлар йигитларга ишонамиз. Осиё чемпионатига ўз олдимизга максимал вазифаларни қўйган ҳолда кетяпмиз. Мақсадсиз мусобақага бориш бу мантиқсизлик бўларди. Боз устига, таркибимиз жуда кучли. Очиғи, рақибларимиз ҳақида жуда кам маълумотга эгамиз. Шуниси аниқки, улар анчадан бери осиё чемпионатига тайёргарлик кўришяпти. Бундан фаҳмлаш мумкинки, уччала рақибимиз ҳам Уммонга шунчаки қатнашиб кетиш учун келмаяпти.

Камолиддин Алимов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика