RU

Последние новости

17:20"Пахтакор" Туркия йиғинида Чехия, Япония ва Қозоғистон жамоалари билан ўйнайди  0 16:55"Бунёдкор" назорат учрашувида "Динамо"ни мағлубиятга учратди  3 16:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Филиппин билан жанговар дуранг қайд этди  4 16:18"Нефтчи" ижрочи директори: "Мақсадимиз - чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш!"  4 16:16Ортиқхўжаев келган, Морейра янгитдан тузаётган, легионерларни олишни бошлаган "Пахтакор"нинг Туркиядаги ўн куни   0 15:49"Челси" "Депортиво" вингерини сотиб олмоқчи  1 15:20"Борнмут" "Ливерпуль" вингерига эътибор қаратди  0 14:58Янги мавсумда ҳар қандай клуб ўз мухлислари кўз ўнгидаги уй учрашувида асосий либосда майдонга тушиши талаб этилади — ЎзПФЛ  7 14:36"Сўғдиёна" Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси трансферини эълон қилди  3 14:05Райан Гиггз мураббийликка қайтишга тайёр  0 13:39Кейн "Олтин тўп" ҳақида: "Албатта, бу ҳақда ўйлайман!"  0 13:16"Насаф" яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди!  5 13:03Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Биздан янги "Ҳусанов"ларни қидиришмоқда"  2 12:41ПФЛ "Насаф"нинг футболчини ижарага бериш масаласидаги таклифини қабул қилмади  0 12:15Англия Кубоги 4-босқичига қуръа ташланди: "Сити"га осон рақиб тушди, МЮ Ван Нистелрой қўл остидаги "Лестер"га қарши ўйнайди  0

Александр Хомяков: “Негадир ўз ўйинимизни кўрсата олмаяпмиз” Новости

Александр Хомяков: “Негадир ўз ўйинимизни кўрсата олмаяпмиз”

Муборакнинг “Машъал” клуби навбатдаги турни ўз майдонида “Истиқлол”га қарши ўтказиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Баҳс якунига етгач, “газчилар” устози Александр Хомяковнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Александр Андреевич, аввало ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Ўйин биз учун оғир кечди. Негадир машғулотларда ишлаб чиқилган усулларни ўйин пайтида қўллай олмаяпмиз. Гарчи йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак-да, кўрсатган ўйинимиз чиройли чиқди дея олмайман.

- 3:0 ҳисобидаги ғалаба жамоалар орасидаги фарқни кўрсатиб турибдими?

- Бундай демаган бўлардим. Сабаби ҳозир барча жамоалар футбол ўйнашни билишади. Йирик ҳисобдаги ғалаба эса асосан вазиятлардан унумли фойдаланганимиз учун юзага келди. Лекин ўйин томонлама катта устунликка эришдик деб айтолмайман. Биз негадир ўз ўйинимизни кўрсатишни тўхтатиб қўйдик. Қолаверса, учта гол уришдан ташқари тўртта яққол имкониятни кўкка совурдик.

- Рақиб сизда қандай таассурот қолдирди?

- Рақиб жамоанинг ҳаракат қилаётгани кўриниб турибди. Улар ўйиндан завқ олиш учун, биз эса очколарни қўлга киритиш учун тўп сурдик.

- Иккинчи босқич ўйинлари қийин кечяпти деб ўйлайсизми?

- Бу ерда 16та энг кучли жамоа йиғилган деса бўлади. Лекин шунга қарамай, унчалик қийналаётганимиз йўқ. “Оқтепа”га ўз айбимиз билан ютқаздик. Лекин рақибни биздан кучли эди дея олмайман.

- Жамоага янги қўшилган Ойбек Полвонов ҳақида фикрингиз?

- У бизнинг таркибга иккинчи босқич олдидан келиб қўшилди. Ҳаракатлари чакки эмас. Жамоадошлари билан қанча тез чиқишиб кетса, ўйини шунча яхшиланади деб ўйлайман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика