RU

Последние новости

18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  1 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  18 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5

Александр Оника: “Локомотив”дан нима учун кетганимни билмайман” Новости

Александр Оника: “Локомотив”дан нима учун кетганимни билмайман”

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Локомотив” сафида ўтказган Александр Оника айни дамда “Нефтчи” машғулотларида иштирок этяпти.
Куни кеча фарғоналиклар “Металлург”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, бир тайм ҳаракат қилган Оника жарима тўпидан жуда чиройли тўп киритди (видео). Баҳс якунига етиш арафасида у билан қисқача суҳбат қурдик.

“Украинада тўп сурган пайтим биз асосан жисмоний машқлар орқали чемпионатга ҳозирлик кўрардик, - дейди молдовалик футболчи. - Бу ерда эса кўпинча тўп билан ишлаяпмиз. Мураббийлар машғулот вақтида эътиборни тўп билан ишлашга, ўйин услубини шакллантиришга қаратишяпти. Машқлар осон бўляпти дея олмайман. Ҳар ҳолда мавсумга тайёргарлик ҳар доим қийин кечади. Баъзан тренажёр залига бориб турибмиз. “Нефтчи” билан ҳали шартнома тузганим йўқ. Аммо музокалар давом этяпти. Менимча, янги мавсумни шу жамоада бошласам керак”.

“Локомотив”ни нима учун тарк этдим? Тўғрисини айтсам, охирги кунларда ҳам “Локо”да қолишимга ишонгандим. Клуб мен билан тўлиқ ҳисоб-китобни қилиб бўлди. Лекин мураббийлардан садо чиқмади. Ҳеч ким қўнғироқ ҳам қилмади. Кейин эса кетишим кераклигини тушуниб етдим. Умуман олганда, менга бу ердаги муҳит ёқяпти. Ўзбекистонда маза қилиб футбол ўйнаса бўлади. Шу боис юртингизда кўпроқ қолмоқчиман”.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика