RU

Последние новости

23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  3 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  83 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  12 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  4 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  11 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1

Александр Лобанов: “Танқид қилувчиларни икки тоифага ажратиш мумкин” Новости

Александр Лобанов: “Танқид қилувчиларни икки тоифага ажратиш мумкин”

Кеча Тошкентнинг “Пахтакор” клуби янги бош мураббий билан илк машғулотини ўтказди.

Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган “шерлар”нинг машғулоти “ЖАР” стадионида бўлиб ўтди. Машғулотдан сўнг дарвозабон Александр Лобановни суҳбатга тортдик.

-  Жамоага янги мураббий келди ва илк машғулотни ўтказдинги. Янги мураббий ҳақида қандай фикрдасиз, улар билан ишлаш сизга қийинчилик туғдирмадими?

-  Албатта, бош мураббийимиз тажрибали, кучли мутахассис эканлиги  кўриниб турипти. Биринчи машғулотдан ўз ишига маъсулиятли экани ва барча нарсага жиддий эътибор бериши билиниб турди. Биринчи машғулотимиз у даражада қийин ўтмади. Енгил машқларни бажардик.

-  Биринчи даврадаги ўйинлар ҳақида қандай фикр билдирасиз?  

-  Биринчи даврада кўп очко йўқотдик. Иккинчи даврада очко йўқотмасликка ҳаракат қиламиз.

-  Жамоага “Насаф”дан Элдор Суюнов таклиф этилди. Асосий таркибдаги ўрнингизни йўқотиб қўйишдан қўрқмайсизми?

-  Йўқ, чунки рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Рақобат бу яхши нарса. Ким асосий такрибда майдонга тушишини бош мураббий хал қилади. Дарвозабонлар мураббийи турк ва инглиз тилларини билар экан.


-  Хориждан дарвозабонлар мураббийи жамоага жалб қилинди. У билан тил топишиш қийинчилик туғдирмадими?

-  Инглиз тилида бироз суҳбатлашишни биламан. Шунинг учун мураббий билан тил топишиш қийинчилик туғдирмаяпти.

-  Бир неча кун олдин сиз ҳақингизда “Лобанов – танқидларга лойиқ дарвозабон эмас” деган мақола чоп этилди. Орадан кўп ўтмай ушбу мақолага раддия чиқди. Бунга қандай фикр билдирасиз?

-  Мен ушбу мақолага ёзилган раддияни ўқиганим йўқ. Чунки бу менга қизиқ туюлмади. Мен ўз фикримни билдирдим. Кимдур мени қўллаб-қувватлади, яна кимдур мени қўллаб-қувватлаганни нотўғри фикрда эканлигини билдирди. Шунинг учун ҳар кимни ўз фикри бор.

-  Сиз танқидга қандай қарайсиз?

-  Танқид яхши нарса, агарда асосли танқид бўлса. Танқид қилувчиларни икки тоифага ажратиш мумкин. Биринчи тоифаси асосли танқид қилади иккинчи тоифаси эса шунчаки ёмон кўрганидан танқид қилади.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: -123   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика