Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"
14 сен 20:46
Новости
Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ўйин ҳақида нима дейишим муикин, яна эски касалимиз қўзғади. Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик. Бунинг устига битта гол ўтказиб, мағлуб бўлдик. Тўғри, кураш давом этяпти, лекин вазият борган сари биз учун қийинлашиб бормоқда.
- Бу йилги мавсумни "Хоразм" учун қандай баҳолайсиз?
- Бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз. Чунки жамоамиз таркиби тубдан янгиланган. Янги жамоа тузиш учун эса вақт керак бўлади. Аммо бизга ҳеч ким алоҳида вақт бермаслигини ҳам биламиз. Мақсадимиз - жамоани Суперлигада олиб қолиш. Олдинда 9та тур бор ва охиригача курашамиз.
- Жамоа уй учрашувини Хоразмдаги стадионда ўтказди. Бугун эса янги майдонда тўп тепди.
- Менга Олимпия стадиони ёқди. Стадион бўйича умуман муаммо бўлиши мумкин эмас. Майдон ҳолати ҳам зўр.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии