“Ал Ҳилол” бош мураббийи: “Амалдаги чемпион сифатида ўйнаш ҳар доим қийин бўлган”
11 фев 2020 14:41
Новости
“Ал Ҳилол” бош мураббийи: “Амалдаги чемпион сифатида ўйнаш ҳар доим қийин бўлган”
“Шаҳр Ходро” жамоаси билан бўлган баҳс кутилганидек, осон кечмади. Бироқ, футболчиларимиз вазиятни тўғри баҳолай олдилар ва ғалабага эришдик. Менимча, бундан ҳам кўпроқ гол ура олардик.
Тан олиш керак, ўйин давомида рақиб бизга муносиб қаршилик кўрсата олди. Кескин прессинг ташкил этишди. Муҳими биринчи тур бўлишига қарамай, биз жуда яхши натижага эришдик. Футболчиларимизнинг ўйинидан хурсандман.
Менимча, бу мавсум биз учун анчайин қийин бўлади. Чунки, бизга рақиб бўладиган ҳар бир жамоа деярли икки баробар кўп куч билан ўйнаши аниқ. Амалдаги чемпион сифатида ҳаракат қилиш ҳар доим қийин бўлган”, - дейди “Ал Ҳилол” бош мураббийи.

|
Аль-Хиляль Андре Каррильо - 45', Бафетимби Гомис - 69' |
Лига чемпионов АФК. Группа B . Тур 1 10/02/2020, 19:40 0
:
2
Отменен
|
Падидех Хорасан |
Ўйиннинг энг яхши футболчиси Бафетимби Гомис ҳам баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди:
“Айни пайтда биз учун энг муҳими – ғалаба қозонганимиз. Бу футболчиларнинг кайфиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Лекин ҳозир хушёрликни йўқотадиган пайт эмас ва биз даражамизни ўйиндан-ўйинга ошириб боришимиз талаб этилади. Бунинг учун бизда маҳоратли футболчилар ва тажрибали мураббий бор. Бу эса бизнинг ғалабаларимизда муҳим роль ўйнайди”, - дейди франциялик форвард.

ОФК расмий сайтидан Юсуфбек таржимаси
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии