RU

Последние новости

16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  0 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  5 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  27

Аҳмед Агамурадов: "Халқаро мусобақаларда нейтрал ҳакамлар ишлагани мақсадга мувофиқ" Новости

Аҳмед Агамурадов: "Халқаро мусобақаларда нейтрал ҳакамлар ишлагани мақсадга мувофиқ"

"CAFA CUP" мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон-1 - Туркманистон учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

Туркманистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмед Агамуродов Ўзбекистоннинг турли клубларида фаолият олиб борган, айни пайтда "Бухоро"да ишлаётган Тачмурад Агамуродовнинг ўғли ҳисобланади.

"Мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Тошкентда, Ўзбекистонда дўстларим жуда ҳам кўп. Бугунги ўйин натижаси биз учун албатта қониқарсиз бўлди. Ўзбекистон биздан кучли эканлиги майдонда кўринди. Биринчи бўлимда рақибга муносиб қаршилик кўрсатдик.

Бизнинг жамоамиз кейинги Олимпиада ўйинлари саралашида иштирок этиш учун тузилган. Ўша вақтга қадар бу ёшларни шакллантириб борамиз.

Бундай халқаро мусобақада нейтрал ҳакамлар ишлашса мақсадга мувофиқ бўларди. Албатта бу биринчи мусобақа бўлгани учун балки ўйинларни ўзбекистонлик ҳакамлар ишлаётгандир.



Бугунги мағлубият бизни финалдан деярли четда қолдиради. Агар дуранг ўйнаганимизда ҳам имконият бўларди. Эндиги мақсадимиз Тожикистонни мағлуб этиш ва ҳеч бўлмаса 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушиш.

Бу жамоадан 5-6 нафар футболчи Туркманистон юқори дивизиони клубларида асосий таркибда мунтазам ўйнашади. Ўйинчиларимизнинг кўпчилиги 1999 йилда туғилган.

Ўзбекистоннинг турли терма жамоалари хориж давлатларига бориб йиғинлар, ўртоқлик учрашувлари ўтказиб қайтишмоқда. Бизда эса ҳозирча бундай имконият йўқ. Шу боис Тошкентдаги бу мусобақа жамоамиз учун айни муддао бўлмоқда, - дейди Агамурадов.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика