RU

Последние новости

19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  13 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  10 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7

"Агентлар унинг тақдирини ўйлагани йўқ. Катта пуллар фақат ўзбек футболчиларини бузмаган" — Остон Ўруновнинг трансфери мутахассис нигоҳида Новости

"Агентлар унинг тақдирини ўйлагани йўқ. Катта пуллар фақат ўзбек футболчиларини бузмаган" — Остон Ўруновнинг трансфери мутахассис нигоҳида

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўруновнинг "Спартак"дан кетиши ва қайси жамоага бориб қўшилиши барчани қизиқтираётган эди.

Якунда футболчи "Урал" вариантида тўхталди. Хўш, бу қанчалик тўғри танлов? "Спартак"ка ўтиш хатомиди? Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров бу борада Азамат Абдураимовнинг фикрлари билан қизиқиб кўрди. 


— Остоннинг футболдаги тақдири қандай бўлишини ҳаммамиз кутаётган эдик. "Спартак"да ўзини кўрсата олмагани фожеа эмас. Ҳали ёш ва бутун ҳаёти олдинда. Агар "Спартак" воқеасидан тўғри хулоса чиқара олса, яхши футболчи бўлиб етишиш имконияти юқори. "Урал" танлови тўғридек туюлмоқда. Биринчидан Остон асосий таркибда ўйнай олади ва жамоанинг таянчига айланади. Иккинчидан Гончаренко бош мураббий. Ушбу мутахассис Европа даражасидаги, ўрта даражадаги қаттиқўл, ўз фалсафасига шу билан бирга натижага қандай эришишни биладиган мураббий.



— Ўрунов катта салоҳиятга эга футболчи. Мен футболчининг атлетик ҳислатлари ҳақида гапирмоқчиман. Техникали ва жисмоний томондан яхши сифатларга эга. Бизнинг футболда бундай типдаги футболчилар кам учрайди. Буларнинг бари Россия чемпионатида ўзини кўрсатиш имконини берди, дея оламан. "Уфа"да тўп тепган дастлабки йилида мухлислар назарига тушди. Мутахассислар эътироф эта бошлади. Кейинчалик "Спартак"га ўтди. Бу ўтиш Шамиль Газизов туфайли амалга ошганини билдик. Газизов Ўруновни "Уфа" раҳбариятидан сотиб олди ва "Спартак" бош директори бўлди. Бу паллада эса Остоннинг фаолиятида пасайиш бошланганди. У шартнома имзолгач, катта эҳтимол билан бундан буён ҳаёт гуллаб кетади ва қолган ҳаётда пулни ўйлаш шарт эмас, деб ҳисоблаган. Бундай ҳолат ёш футболчиларда учраб туради. Катта пуллар фақат ўзбек футболчиларини бузмаган. Савдо марказидан кейинги тарқалган суратлар буни тасдиқлайди. Футболчи футбол оммасида гап-сўзга қолиб кетди. Москва клубига керак бўлмай қолди.



— Муҳими "Спартак" унинг фаолиятида катта дарс бўлсин. Футболчининг имкониятларини тўғри баҳоламаган агентлар унинг ҳаётида салбий рол ўйнашди. "Уфа"дан "Спартак"ка ўтишида яхши пул ишлаб олишди. Аммо ярим ҳимоячининг тақдири ҳақида ўйлаганлари йўқ. Мен ҳам бир пайтлар "Пахтакор"дан "Спартак"ка ўтганман. Тезда асосий футболчига айлана олмаганман. Аммо Олег Иванович Романцев қўл остида ўтказган даврларим фаолиятимда "футбол университети" вазифасини ўтаб берган. "Спартак" ўзига ҳос катта клуб. Футболчи учун бу клуб аъзоси бўлиш бахт. Ҳар қандай футболчини ўзгартиради. Шундай экан қайсидир маънода Ўрунов учун "Спартак" хато, деб ўйламайман. Ҳаммаси қандай хулоса чиқаришига боғлиқ.



— Катанец терма жамоага чақиргани яхши. Бу унга ҳозирги ҳолатини билиб олиши, мотивациясини ошириши учун керак. Терма жамоа бош мураббийи иқтидорли футболчини унутмаганини ва имконият бераётганлигидан хурсанд бўлиш мумкин. Яна бир бор айтаман, ҳаммаси Остоннинг ўзига боғлиқ. Аввалги даражага қайтиши ва мураббийлар ишончини қозониши учун кўп меҳнат қилиш керак.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика