RU

Последние новости

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  3 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  15 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

Абрамовнинг Қозоғистонда ишлашига қандай қарайсиз? (Сўровнома натижалари) Новости

Абрамовнинг Қозоғистонда ишлашига қандай қарайсиз? (Сўровнома натижалари)

4 декабрь куни сайтимизга янги сўровнома қўйгандик. “Вадим Абрамовнинг Қозоғистонда ишлашига қандай қарайсиз?” деган мавзуда.
Ўтган тўрт кун ичида жами 103 киши бу сўровномада қатнашибди. Дастлаб натижаларни келтириб ўтсак.

Яхши бўлди, ҳар холда бекор юргандан кўра – 59 овоз
Ўзимизнинг клублардан таклиф кутса бўларди – 21 овоз
Қозоғистонда футбол кучли эмас, бекор кетди – 6 овоз
Қаерда ишлашининг менга фарқи йўқ – 17 овоз

Кўриб турганингиздек, энг кўп 59 киши Абрамовнинг Қозоғистонга кетганига ижобий баҳо берган. 21 киши озроқ кутса бўларди деган маънода ўзимизнинг клублардан таклиф тушишини кутса яхшироқ эди деган жавобни маъқул кўрган. 17 киши учун эса Абрамовнинг қаерда ишлашининг фарқи йўқ экан.  Ва ниҳоят 6 иштирокчи Қозоғистон футболи кучли эмас, бекор кетди деган жавобда тўхталган.

Энди бу борада бизнинг фикримизни келтирадиган бўлсак, Вадим Карленовичнинг қарорини ҳозирча тўлиқ қувватлаймиз. Чунки ўзига яраша ном чиқарган мураббийнинг бир ярим йил ишсиз юриши катта муддат ҳисобланади. Шундай экан, Абрамов “Астана”ни танлаб тўғри қилди. Мураббий у ерда қозоқ футболи билан яқиндан танишади, Европа футболи ҳавосини тотиб кўради. Орамизда Қозоғистонда футбол савияси бизникидан паст деяётганлар ҳам йўқ эмас. Лекин муҳими шундаки, улар ривожланиш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда. Суперлигадаги ҳеч бир клуб жимгина қараб тургани йўқ.

Ўз вақтида бизда ишлаган Виктор Кумиков, Миодраг Радулович, Виктор Пасулько, Владимир Фомичев сингари мураббийлар қозоқ футболида фаолият олиб боришди ва боришмоқда. Мана энди улар сафига Вадим Абрамов ҳам қўшилди ва бундан фақат хурсанд бўлишимиз керак. Ахир ўзбекистонлик мураббийларнинг чет эл футболида ишлаши биз учун ютуқ эмасми? Абрамов ўзимизда бекор юриб олий лига клубларидан таклиф кутса бўларди, лекин бизда кўп нарса насия эканлигини инобатга олсак, мураббий учун энг маъқули нақдини танлаш эди ва шундай қилди ҳам.

Абрамов – кучли ва обрўли мутахассис. У аллақачон чемпионлик учун курашадиган клубларда ишлаш савиясига етган. Унинг учун “Навбаҳор”, “Қизилқум”, “Динамо” сингари доим муаммолар атрофида ўралашиб юрадиган жамоаларда ишлаш қизиқ бўлмаса керак. Қолаверса, бугунги кунда унга “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Насаф” сингари кучли тўртликдан таклиф тушмаса ҳам керак. Қозоғистон чемпионатида ишлаш эса унинг учун янги мактаб саналади.

Қаерда ишлашининг фарқи йўқ деганлар эса назаримизда, мураббий қаерда бўлмасин ишласа бўлди мазмунида овоз беришган. Энг муҳими, мураббий ишсиз қолмаса бўлгани. Ўйлаймизки, Вадим Карленович “Астана”ни танлаб тўғри йўл тутди. Қозоғистонлик журналистларнинг ёзишича, улар “Астана”га Луи Ван Гал, Славолюб Муслин каби номдор мураббийларнинг келишини кутишган экан. Охир-оқибат улар учун Абрамов номи сюрприз бўлди. Ва баъзилар бунга ҳаттоки қарши чиқишди ёки бўлмаса кинояли кулиб қўя қолишди. Абрамов олдида эса битта йўл қолди: фақат меҳнат орқали кимлигини бутун Қозоғистонга намойиш этиш. Бу борада у кишига омад тилаб қоламиз.

Хайрулла Холиқов.

Сайтимизда чиққан янги сўровномада иштриок этишни унутманг.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика