RU

Последние новости

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз" Новости

Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳри CAFA U-17 турнирига мезбонлик қилади.

Бугун мазкур турнир олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Чигодаев иштирок этди. 

"Мусобақада қатгнашадиган терма жамоаларни бу ерда кўриб турганимиздан хурсандмиз. CAFA турнири Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Бу нафақат биз балки қолган жамоалар учун ҳам фойдали мусобақа бўлиши табиий. Олдинда бизни қизиқарли ва муросасиз ўйинлар кутмоқда. Ҳамма жамоаларга омад тилаб қоламан",- дейди Сергей Чигодаев.

- Бу ёшда футболчилар турлича ҳолатда бўлишлари аниқ. Уларнинг айни пайтдаги спорт формаси қандай?

- Бизда бошқа жамоаларга нисбатан тайёргарлик учун вақт кўпроқ бўлди. Бундан унумли фойдаландик. Мусобақага жисмонан, руҳан, тактик томонлама муносиб ҳозирлик кўрдик дея оламан. Шунингдек болаларда бу ёшда руҳият муҳим омил ҳисобланади. Биз буни ҳам инобатга олган ҳолда ишладик. 

- Бир хафтада 3 та ўйин ўтказилади. Бу ёшдаги футболчилар учун тақвим оғирлик қилмайдими?

- Биринчи ўйинимизни ўтказганимиздан сўнг навбатдаги учрашувга тайёрланиш учун 3 кун вақтимиз бўлади. Бизда тикланиш борасида муаммо йўқ, барча шароитлар яратилган. 

- Бундай ўртоқлик турнирларида ротациялар орқали қолган футболчиларни ҳам кўриб олиш мумкин. Сизнинг жамоангизда бу борадаги имкониятлар қандай?

- Турнирга 20 нафар футболчи қайдномадан ўтказилди. Шундай экан ҳаммага имконият беришга ҳаракат қиламиз. Бундай учрашувлар орқали уларда халқаро ўйин тажрибаси шаклланади. 

- CAFA таснифидаги мусобақалар Тожикистонда сунъий майдонда бўлиб ўтарди. Жорий турнирда футболчилар Тошкентда табиий қопламали майдонда тўп тепади. Бу чиройли ўйин ва футболчиларнинг ўзини кўрсатишига қулай имкониятми?

- Албатта. Табиий майдонда жароҳат олиш эҳтимоли камаяди. Футболчилар эркин ва бемалол тўп тепади. Бунинг фойдали томонлари кўп.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика