RU

Последние новости

20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  6 20:00Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ва "Лочин" ўртасидаги 1/8 финалнинг илк ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  20 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  2 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  21 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  10 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  13 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  7

Aбрамов ва Кападзе стадиондан кузатиб борган “Локомотив” – “Қизилқум” ўйини ҳақида Новости

Aбрамов ва Кападзе стадиондан кузатиб борган “Локомотив” – “Қизилқум” ўйини ҳақида

Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тур учрашувлари якунланди. 3 апрел кунига белгиланган 2 ўйиннинг дастлабкиси Тошкентда “Локомотив” – “Қизилқум” жамоалари ўртасида кечди. Учрашувда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди.

Зерикарли 1-бўлим

Учрашувнинг илк дақиқалароқ анчагина хотиржамлик билан бошланди. Жамоалар асосан тўп назорати билан шуғулланишди. Ўйиннинг 13-дақиқасида Ойбек Қиличев жарима майдонидан ерлатиб зарба берди, Жавоҳир Илёсовдан сейв қилди. Биринчи бўлимда шиддат юқори бўлмади. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида эса Ҳамиджон Aктамов баҳснинг қизиқарли ва жанговор бўлганини таъкидлади. Мухлис, журналист, мураббий назарида ўйин ҳар хил кўринади. Ҳай майли. Микаэль Секейра эса барчанинг реакцияси 2-бўлимда яхшироқ бўлганлигини таъкидлади.

Учрашувнинг 36-дақиқасида эса Ойбек Қиличевнинг узатмасидан кейин Жамшид Ҳасанов ҳисобни очди. Шундан сўнг “Локо” олдинга ўтиб, ўйин шиддати ошади, деб умид қилгандик. Бироқ бундай бўлмади.

 



Ўша гап: 2-бўлим ҳақида


0:1 ҳисобида якунланган 1-бўлимдан сўнг “Локомотив” 2-бўлимга янада шиддатли бўлиб қайтишидан, навоийликлар эса учрашув давомида ҳисобни асраб қолиш учун эмас, балки янада яхшироқ ҳаракат қилиш учун ўйнашини кутдик танаффус вақти. 54-дақиқада Иброҳим Ғанихонов рақиб жарима майдони ичига кириб зарба берди, Нестеров тўпни қайтарди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса “темирйўлчилар” ўз мақсадларига эришишди. Темурхўжа Aбдухолиқов узатган тўпни Диёржон Туропов голга айлантирди. Шундан кейин “Локо” ҳужумларга ўтишда давом этди. Баҳснинг 67-дақиқасида ҳисоб яна бир бор ўзгариш мумкин эди. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Темурхўжа Абудхолиқов боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

“Қизилқум” аъзолари ўйин тизгинини бироз бўлса-да қўлга олиша олди. “Локо”нинг ҳужумларини қайтаришга эришди. 90-дақиқада ҳисоб яна ўзгариши мумкин эди. Чап қанотдан Мухторов узатган тўпни Ғанихонов боши билан дарвозага йўллади, Нестеров эса тўпни ушлаб олди.

Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилган бўлса ҳам, баҳс 97 дақиқа давом этди. Бир вазиятда VARга ҳам мурожаат қилинди, лекин ҳеч нарса ўзгармади.




Aбрамов ТТЗда


“Локомотив” – “Қизилқум” учрашувини стадиондан туриб Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббий Вадим Aбрамов ҳамда “Олимпик” жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе кузатиб борди.




Мураббийларнинг фикри

Ҳамиджон Актамов: "Футболчиларни Нестеров алмаштиргани йўқ" 

Микаэль Секейра: "Локомотив"нинг мақсади чемпионликка курашиш. Иш жараёнимиз давом этмоқда" 


Кейинги тур олдидан

9 апрель куни “Локомотив” жамоаси “Сурхон” меҳмони бўлади. Aйни вақтда турнир жадвалида “Локо” 4 ўйиндан сўнг 2 дуранг ва 2 мағлубият билан 2 очкога эга. “Сурхон” жамоаси эса 4-турдан сўнг 1 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият билан 4 очкога эга.

“Қизилқум” жамоаси 10 апрель куни ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилади. Навоийликлар 4 ўйиндан кейин, 1 ғалаба ва 3 дурангдан кейин 6 очко билан 5-поғонада. Қашқадарёликлар эса ўтган турдаги ғалабадан сўнг 5 очко билан 7-ўринда.




Coca Cola Суперлига, 4-тур
ЛОКОМОТИВ – ҚИЗИЛҚУМ - 1:1
3 апрель 2021 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони.
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов, Шоҳруҳ Аъзамов, Александр Буров, Найим Қосимов
Назоратчи: Дмитрий Роман
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистентлари: Руслан Серазитдинов, Рустам Лутфуллин
VAR назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев
Оператор: Шерали Жаналиев
Техник мутахассис: Отабек Содиқов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Голлар: Жамшид Ҳасанов 36, - 0:1 (Ойбек Қиличев). Диёржон Туропов 57, - 1:1 (Темурхўжа Абдухолиқов).

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Исломжон Қобилов, 8.Жавоҳир Сидиқов (18.Иброҳим Ғанихонов, 46), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14.Азизбек Амонов (27.Ислом Рашидхонов, 46), 17.Санжар Қодирқулов (5.Кахи Махарадзе, 55), 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёржон Туропов, 94.Хуршидбек Мухторов.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 7.Садриддин Абдуллаев, 10.Марат Бикмаев, 22.Диего Барданка.

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев (4.Миржалол Қосимов, 83), 8.Гиорги Кухианидзе, 10.Мате Ватсадзе, 17.Салим Мустафоев, 19.Жамшид Ҳасанов (62.Жаҳонгир Эргашев, 90+2), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Шерали Жўраев (14.Файзулло Қамбаров, 68), 30.Элгужа Григалашвили, 75.Олег Толмасов.
Захира: 22.Артём Макосин, 15.Ҳусан Расулов, 25.Азизбек Усмонов, 44.Ҳумоюн Абдуалимов.

ОгоҳлантиришларМате Ватсадзе 43, Эркин Байдуллаев 58, Ғулом Ҳайдар Ғуломов 68, Диёржон Туропов 77, Олег Толмасов 83. 




Оғабек Самисов

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика