Абраҳамнинг агенти "Рома"дан 800 минг евро олади
30 мар 2022 20:05
Новости
Абраҳамнинг агенти "Рома"дан 800 минг евро олади
"Рома" ҳужумчиси Тэмми Абраҳамнинг агенти англиялик футболчининг Лондоннинг "Челси" клубидан Италия клубига ўтиши учун комиссия ҳақини ҳали тўлиқ олмаган.
Манбанинг хабарига кўра, яқин 4 йил ичида футболчининг агенти 800 минг евро олиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, ёзда Абраҳам трансферининг умумий суммаси 40 миллион еврони ташкил қилганди. Ҳужумчи жорий мавсумда киритилган голлар сони бўйича "Рома"нинг рекордчисига айланди.
Айни дамда Абраҳамнинг ҳисобида Италия чемпионатида 15 та гол ва 3 та голли узатма мавжуд.
Похожие новости
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Комментарии