RU

Последние новости

18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  1 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  10 18:00Про лига. “Олимпик” — “Арал” 0:1  0 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  49 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  21 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  1

Абдусамад Дўрмонов “Нефтчи”га қайтди Новости

Абдусамад Дўрмонов “Нефтчи”га қайтди

Фарғоналиклар ҳам маълум муддатли таътилдан сўнг яна ўз қароргоҳида йиғилмоқда.

Клубга оид энг сўнгги янгилик деб эса Абдусамад Дўрмоновни яна “Нефтчи”га қайтганини айтиш лозим. Мухлисларга яхши маълумки, Дўрмоновларнинг тўнғичи “Нефтчи” учун бегона эмас. Сабаби футболчилик даврида энг ёрқин дамларини айнан Фарғона клубида ўтказиб, кейинчалик ҳам ушбу жамоа мураббийлар штабида самарали иш олиб борган Дўрмоновни маҳаллий ишқибозлар доимо қадрлайди.

Илгари “Нефтчи” ёшлар жамоасини бошқарган кезларида фақат медаллар учун курашиб, асосий таркибга муносиб кадрларни етиштириб берган Абдусамад Дўрмоновни ҳеч иккиланмасдан бемалол ёшлар билан ишлаш ҳадисини олган мураббийлар қаторига қўшиш мумкин. Шу боис бўлса керак, раҳбарият яна ушбу мутахассисни жамоага қайтаришга қарор қилди. Келаси йил Дўрмонов асосий жамоада Андрей Фёдоровга ёрдам беради ёки ёшлар жамоаси бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин. Ҳозирча бу борада аниқ тўхтамга келинмади.

Бош мураббий Андрей Витальевич Москвадан қайтиб келгач, ушбу масалага ойдинлик киритилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз Дўрмоновнинг бунгача сўнгги жамоаси биринчи лига қатнашчиси “Ёзёвон-Лочинлари” эди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика