RU

Последние новости

00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  0 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  1 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  5 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  2 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  3 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  10 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  16 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  12 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2

Абдурашид Исмоилов: “Хоразм” жамоаси менда яхши таассурот қолдирди” Новости

Абдурашид Исмоилов: “Хоразм” жамоаси менда яхши таассурот қолдирди”

Ўзбекистон биринчилиги 16-туридан ўрин олган “УзДонгЖу” - “Хоразм” 2:1 баҳсидан сўнг “УзДонгЖу” жамоасининг бош мураббийи Абдурашид Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик:
“Бугунги ўйин олдигиси сингари шиддатли, ҳужумкор руҳда ўтди. Кўплаб вазиятлар яратдик, лекин уларнинг фақат иккитасидан фойдаландик холос. Иккинчи бўлимда ҳужумчилар, ярим ҳимоячиларимизда вазиятлар бўлди, афсуски улардан фойдалана олмадик. Тажрибали дарвозабон Ғайрат Ўдаев кўплаб вазиятларимизни йўққа чиқарди. Ўйиннинг охирида арзимас хато туфайли тўп ўтказиб юбордик, муҳими керакли 3 очкони қўлга киритдик. Кейинги ўйинларга яхши тайёргарлик кўриб ўз мавқеимизни яхшилаб боришга ҳаракат қиламиз.

“Хоразм” жамоаси ҳам менда яхши таассурот қолдирди, таркибида 2-3 нафар тажрибали ўйинчилар ёнида кўплаб ёшлар тўп тепишмоқда.
Фурсатдан  фойдаланиб бизга шароитларни яратиб келаётган раҳбарларимизга, кўрсатган мазмунли ўйинлари учун футболчиларимизга, иссиқ хаво бўлишига қарамай стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат айтаман - деб сўзини якунлади Исмоилов.

“УзДонгЖу” матбуот хизмати
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика