RU

Последние новости

10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  0 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  1 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  30 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  8

А Серия. "Милан" ғалаба қозонди ва 2 поғона юқорилади Новости

А Серия. "Милан" ғалаба қозонди ва 2 поғона юқорилади

А Сериянинг 24-тури доирасидаги "Милан" - "Торино" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Милан – Торино 1:0

"Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)"

Гол: Ребич (25).

Милан – Доннарумма, Кьер (Габбия, 44), Тео, Романьоли, Калабрия, Беннасер, Кессиэ, Кастильехо, Лукас Пакета (Бонавентура, 69), Ибрагимович, Ребич (Рафаэл Леау, 88).

Торино – Сиригу, де Сильвестри, Нкулу, Бремер, Ансальди, Эдера (Дзадза, 64), Лукич, Беренгер (Миллико, 85), Ринкон, Войнович (Айна, 85), Белотти.

Огоҳлантириш: Беннасер (22), Эдера (34), Кастильехо (50), Ринкон (60), Ансальди (72).

Милан

Анте Ребич - 25'

Серия А . Тур 24

18/02/2020, 00:45

0
:
1
Завершен

Торино

Стадион: San Siro, 46114 зрителей

Главный судья: Michael Fabbri

45'
90'
22'  Исмаэль Беннасер
25'  Анте Ребич
25'  Саму Кастильехо
44'  Симон Кьер (Маттео Габбиа)
50'  Саму Кастильехо
68'  Лукас Пакета (Джакомо Бонавентура)
88'  Анте Ребич (Рафаэл Леау)
34'  Симоне Эдера
60'  Томас Ринкон
64'  Симоне Эдера (Симоне Дзадза)
73'  Кристиан Ансальди
85'  Алекс Беренгер (Винченцо Миллико)
85'  Лянко (Ола Айна)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!!! "Милан" икки ўйинлик танаффусдан кейин яна ғалаба қозонди ва турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олиб, "Наполи"ни 9-ўринга тушуриб қўйди.

90+3. Ўйин якуни арафасида "Милан" бурчак зарбасига эга бўлди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Милан" ҳужумга ўтганди. Ҳимоячилар Ребични тўхтатишди.

86. Бурчакдан узатилган тўпни Доннарумма қийинчилик билан қайтариб юборди.

83. Златаннинг боши билан берган зарбаси ўхшамади. Тўп унинг бошига яхши тушмай қолди.

80. Ростдан ҳам Златан "Милан"ни ўзгартирди. Ҳудди "Милан"нинг жойстики ундадек. У ҳаммани бошқармоқда.

76. "Милан" ўйинни бироз сокинлаштирди. "Торино" ҳам темпни пасайтирди. Ўйин анчагина зерикарли бўлиб қолди.

73. ЗАРБААААА!! Бонавентуранинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Тўп йўл-йўлакай рақибига текканди.

70. Жаримадан узатилган тўпни Доннарумма қайтарди. Қайтган тўпга Бремер ноаниқ зарба берди.

66. "Торино"нинг ҳужумлари борган сари ўткирлашиб бормоқда.

63. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!!!! Белоттининг қанотдан дарвоза яқинига узатган паси жамоадошларини топмади. Романьоли тўпни қайтарди.

62. "Торино" бир хил услубда ўйнамоқда. Қанотдан узатилаётган тўпларни "Милан" ҳимоячилари осонлик билан қайтаришмоқда.

60. "Милан" тезкор қарши ҳужумга ўтаётганди. Кастильехони тўхтатган Ринкон огоҳлантирилди.

56. Тоғдек Кьернинг ўрнига тушган Габбия ҳозирча "фишка" вазифасини ажойиб тарзда бажармоқда.

53. ВОЙ! Кастильехо?! Шундай нуқтадан ҳам ноаниқ зарба берадими? Сами 7 метрлардан ноаниқ зарба берди.

52. Қанотдан узатилган тўпга Эдера анчагина ноаниқ зарба берди.

51. Аммо жаримадан узатилган тўпни "Милан" ҳимоячилари қайтариб юборишди.

50. Кастильехо "Милан" учун ноқулай нуқтада рақибини йиқитди. "Торино"да ажойиб стандарт!

48. ЗАРБААААА!!!! Кастильехонинг пасидан кейин Златан шунақанги зарба бердики, тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. Жуда хавфли!

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди!

45+2. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТ!!!!! Беннасер қулай вазиятни йўққа чиқарди.

44. "Милан" ҳимоясининг асосий бўлаги бўлаётган Симон Кьер жароҳат олган кўринганди. У майдонни тарк этди. "Милан" учун катта йўқотиш.

43. "Милан"нинг тезкор қарши ҳужуми Кастильехонинг ноаниқ пасидан кейин тўхтади.

41. "Торино" қулай нуқтадан жарима зарбасига эга бўлганди. Бироқ нўноқ ҳаракатлар қулай вазиятни йўққа чиқарди.

36. Ўйин яна зерикарли тус олмоқда. Томонлар эътиборни марказга ушлашга қаратишган.

33. Златанни бир неча бора йиқитишди. Қария Златан эса индамай ўйнамоқда. Олдинлари у ўзини тийиб тура олмасди.

29. Златаннинг бу сафарги зарбасини ҳам ҳимоячилар қайтарди. Ҳозирча ҳимоячилар Сиригунинг қўлини синишини исташмаяпти)

25. ГООООЛЛЛЛЛЛ!!!!! Кастильехонинг заргарона пасидан кейин Ребич бир зарбаси орқали дарвозани ишғол қилди!!!! 1:0!!!
24. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!!!! Романьолининг тўп узатишига Кастильехо етиб бора олмади. Бу вазиятда Сиригу тўпга пешвоз чиқди.

20. ЗАРБАААААА!!!!! Кастильехонинг зарбасини "Торино" посбони қайтарди!! Бироқ бу паллада унга тўп ошириб берган Златан оффсайдда қолиб кетганди.

19. Жаримадан узатилган тўпга Бремер боши билан зарба бермоқчи бўлди. Тўп Кастильехога тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

17. "Торино" жуда хавфли ҳужум уюштирди. Калабриянинг қанотидан Лукич тўпни марказга етказди. Белоттининг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

16. УХХХХХ!!! Кесье марказдан рақиб жарима майдончаси ичига тўпни Златанга қадар етказа олмади. Туринликлар ҳимоячиси тўпни қайтарди.

15. Беннасернинг бурчакдан узатган тўпига миланликлар зарба бера олишмади.

12. "Милан" яна чап қанотдан олдинга ўтди. Ребичдан ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди.

10. "Милан" чап қанотдан ҳужум уюштирди. Ребичнинг тўп узатиши Златанга қадар етиб бормади.

6. "Милан" босимни давом эттирмоқда. Златан дирижёрлигидаги жамоа бор эътиборни ҳужумга қаратган.

4. ЗАРБААААААА!!! Златаннинг зарбаси рақибига теккан ҳолда дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди!!! Ҳавфли зарба бўлганди. Бу паллада Кастильехога жароҳат етди. У майдонда ётибди.

3. Ҳозирча вазиятлар яратилганича йўқ. Томонлар марказда ўйнашмоқда.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва А Серия мадҳияси янгради.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика