RU

Последние новости

22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  0 21:45Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  2 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  1 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  0 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  12 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  3 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  5 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4

А Серия, 3-тур. Римда Инзаги & Монтелла тўқнашуви ва бошқа ўйинлар (анонс) Новости

А Серия, 3-тур. Римда Инзаги & Монтелла тўқнашуви ва бошқа ўйинлар (анонс)

Италия чемпионатида бугун 3-тур ўйинларига старт берилади.


Шанба куни иккита ўйин ўтказилиши кўзда тутилганди. "Ювентус" ва "Рома" жамоалари келаси ҳафтадан ЕЧЛдаги иштирокларини бошлашлари сабаб улар бошқалардан эртароқ тур ўйинларига киришишади.
Аммо Генуадаги ноқулай об-ҳаво туфайли ўйин номаълум муддатга қолдирилди.

"Ювентус" эса ўз уйида "Кьево"ни қабул қилади.
Роландо Маран шогирдлари ҳозирча ўтказилган иккита ўйиндан биттасини ўз фойдаларига ҳал этишди ҳамда битта ўйинда мағлуб бўлишди.
Қизиғи, "Кьево" ўз уйидаги баҳсда ютқазган бўлса, сафардаги ўйинда ғалаба нашидасини сурган.
Бу факт эса "Ювентус"ни бироз бўлсада эҳтиёткор бўлишга ундайди.

Эртага эса қолган барча ўйинлар ўтказилади.

Йўқотишларсиз кетаётган "Интер", "Наполи", "Милан" ҳамда "Сампдория" жамоаларига ушбу турда осон бўлмаслиги аниқ.

Лучано Спалетти бошчилигидаги "Интер" ҳали мағлубият аламини татиб кўрмаган "Спал 2013" жамоаси билан куч синашади.
Иккита енгилмаётган жамоалар ўртасидаги учрашув мухлисларга яхшигина томошабопликни тақдим этишига шубҳа йўқ.

Миланнинг бошқа бир қайта уйғонаётган жамоаси Римда "Лацио" меҳмони бўлади.
"Лацио" - "Милан" тўқнашуви шубҳасиз турнинг энг марказий беллашуви. Симоне Инзаги ва Винченцо Монтелла қарама-қаршилиги. Футболчилик даврида ажойиб ҳужумчилар бўлган бу икки ёш мутахассис ҳозирда бош мураббийликда ҳам муваффақиятли ишлашмоқда.
Инзаги таркиб жиҳатдан номдор ва кучли ижрочиларга эга бўлмасада, жамоани яхши шакллантира олган. "Лацио"да номлар эмас, жамоа ўйнамоқда ва бу албатта Симоненинг хизматини кўрсатади.


Монтелла эса ёзги трансфер бозорида ўз қўл остига бир қатор кучли ва яхши ижрочиларни тўплади. Қайта уйғонаётган "Милан"ни буткул уйғотиш вазифаси Монтеллага ишониб топширилди.
Буни амалда Монтелла қай даражада уддалашини эса вақт кўрсатади.
"Лацио" билан Римда бўладиган баҳс "Милан" қанчалик катта чорловларга тайёр эканлигини кўрсатиб бериши мумкин.

Маурицио Сарри бошчилигидаги "Наполи" эса ҳозирда Италияда "Ювентус"га энг яқин рақобатчи ва потенциал жиҳатдан анча жиддий рақиб сифатида қаралмоқда. "Наполи" бу турда "Болонья"га сафар уюштиради. "Болонья" майдонида ўйнаш ҳеч бир рақибга осон бўлмаган. Аммо ҳозирги жамоани мағлуб этиш ечиб бўлмайдиган муаммо эмас ва буни амалга ошириш неаполликларнинг қўлидан келади.
"Болонья" эса бу ишни "Наполи" уддалай олмаслигини учун тиш-тирноғи билан қаршилик кўрсатиши табиий.



Италия А Серияси, 3-тур.

9 сентябрь, шанба.
"Ювентус" - "Кьево" (21:00)
"Сампдория" - "Рома" (қолдирилди)

10 сентябрь, якшанба.
"Интер" - "Спал 2013" (15:30)
"Аталанта" - "Сассуоло" (18:00)
"Кальяри" - "Кротоне" (18:00)
"Верона" - "Фиорентина" (18:00)
"Лацио" - "Милан" (18:00)
"Удинезе" - "Женоа" (18:00)
"Беневенто" - "Торино" (21:00)
"Болонья" - "Наполи" (23:45)

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика