RU

Последние новости

01:31"Бавария" — Германия Супкркубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  0 00:39Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"  0 00:37Ла Лига. "Барселона" йирик ғалаба билан бошлади, "Мальорка" биринчи бўлимдаёқ тўққиз киши бўлиб қолганди   46 00:11"Челси" "Милан" ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи  0 23:57Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди"  0 23:39БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" меҳмонда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Ғаниев жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вулверхэмптон"ни тор-мор этди, Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди  26 23:30Суперлига. “Навбаҳор” — “Нефтчи” 0:1   1 23:28Вадим Абрамов: "Мухлисларимиз уйдаги ғалабани соғиниб қолишганди"  3 23:14"Навбаҳор"нинг Намангандаги мағлубиятсиз серияси тугади  2 22:51Миржалол Қосимов: "Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди"  6 22:40"Аланяспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 22:03"Манчестер Юнайтед" Дания терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  2 21:30"Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни мағлуб этди  23

"8+3". Абрамовга нима панд берди? Новости

"8+3". Абрамовга нима панд берди?

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал ЎФА ҳакамлар депaртаменти бошлиғи Эркин Бахтиёров билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Ўзимиздан - Миржалол Қосимов. Чет элдан - Роналду ва Месси. "Барселона"га мухлислик қилганим учун Месси, лекин бу Роналдунинг кучли эканлигини инкор қилолмайди.

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Роналдиньонинг Бразилия терма жамоаси либосида Англияга жарима зарбасидан урган голи (2002 йилги мундиал).


- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким?

- Андрес Иньеста

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Шу пайтгача бўлмаган. Катанецни энди кўрамиз. Унга озгина вақт керак. Ўртоқлик учрашувларидан хулоса чиқариш нотўғри деб ўйлайман.

- Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Айнан битта шахсга тўхталмайман. Ҳар гал Жаҳон  чемпионатига чиқишига озгина қолаётган Миллий терма жамоамизни омадсиз дея оламан. 2014 ва 2018 йилларда мундиалга чиқиши учун 1 қадам етмаган мураббийлар.

- Абрамовчи?

- Абрамов? Саудия Арабистонига қарши ўйинда танланган таркибни кўрдик. Менимча, бу кишига омадсизлик эмас, билимсизлик панд берди.

- Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Асосан, кадрлар етишмовчилигини ўзбек футболининг камчилиги деб ўйлайман. Бунга мураббийлар, ҳакамлар, клублардаги раҳбарлик лавозимларини кўрсатиш лозим.

- Сиз бевосита стадиондан кузатган энг охирги ўйин?

- Ўзбекистон Кубоги-2021 финалида бўлиб ўтган "Пахтакор" - "Насаф" (1:2) учрашувини стадиондан кузатдим.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

- Ф. Вартез, Кафу, Пуйол, Малдини, Жорди Алба - Пирло, Канте, Зидан - Месси, Криштиану Роналду, Роналдо.

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Ота-онам. Отамнинг шижоатлари, онамнинг сабрлари. 

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Жудаям кўп иккиланаман, қарор қабул қилишим қийин. 

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Ҳозиргача бўлган вақтни айтадиган бўлсам, бурилиш нуқтаси сифатида 2020 йил 16 ноябрь ЎФА ҳакамлар депaртаменти бошлиғи лавозимга тайинланган кунимни эслайман. Лекин ҳали ҳаммаси олдинда.


"8+3". Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика