RU

Последние новости

21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  1 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   4 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  5 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  8 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  20 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1

6 ой олдин бу жамоанинг ҳатто кейинги босқичга чиқиши номаълум эди, бугун эса ЖЧга боришга биринчи рақамли даъвогар Новости

6 ой олдин бу жамоанинг ҳатто кейинги босқичга чиқиши номаълум эди, бугун эса ЖЧга боришга биринчи рақамли даъвогар

11 ноябрь куни бўлиб ўтган Ливан - Эрон учрашувидан сўнг ливанлик футбол эксперти Мазен Наим Эрон футбол сайтига интервью берди.

Унинг айтишича, Эрон биринчилардан бўлиб Осиё вакили сифатида ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритади. Бунинг уларда куч ҳам, салоҳият ҳам етарли деди.

Эрон ЖЧ саралаш ўйинида Ливанни қийинчилик билан мағлуб этди. Жамоа аввалига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бераётганди. Бироқ 90+1 ва 90+5-дақиқаларда киритилган голлар эронликларга муҳим уч очкони тақдим этди. Ундан кейин 16 ноябрь куни Эрон яна сафарда ўйнади ва Суриядан 3:0 ҳисобида устун келди. 

6 ой олдинги ҳолат эсингиздами? 

ЖЧ саралаш иккинчи босқичини Эрон яхши бошлай олмади. Терма жамоа Марк Вильмотс қўл остида 4 ўйинда атиги 6 очко тўплади. Гуруҳда эса Баҳрайн билан Ироқ анча илгарилаб кетганди. Кейинги тўртта беллашувда Эронни фақат ғалаба қониқтирарди. 

Эрон қолган 4та ўйиндан учтасини ўз майдонида ўтказиши керак эди ва бу ўйинлар Гонконг, Баҳрайн, Ироқ терма жамоалари билан кечиши лозим эди. Сафарда эса аутсайдер Камбоджа билан учрашув қолганди. Пандемия сабаб ОФК тўхтаб қолган ЖЧ саралаш баҳсларини марказлашган тартибда давом эттиришга қарор қилди. Ва бунинг натижасида Эрон қолган 4та ўйинни Баҳрайнда ўтказадиган бўлди. 

Марказлашган тартибдаги ўйинларнинг Баҳрайнга кўчирилиши эронликларга умуман ёқмади. Кўпчиликнинг фикрича, бу атайин қилинган "ўйин"га ўхшаб қолди. Март ойи охирларида ОФК Эрон футбол федерациясига хат йўллаб, учрашувлар ўтадиган жой Баҳрайндан бошқа мамлакатга, хусусан Эронга ҳам кўчирилмаслигини маълум қилди. Шундан сўнг эътирозлар янаям кучайди.

Лекин наилож, Эронга Баҳрайнга келиб ўйнашга мажбур бўлди. Сафарга отланишдан олдин жамоада бош мураббий ўзгарди: Марк Вильмотс ўрнини ҳозирги мураббий Драган Скочич эгаллади. Сербиялик мутахассис қисқа вақт ичида жамоани бир мақсад йўлида бирлаштира олди ва футболчиларга ҳали ҳеч нарса йўқотилмаганини уқтирди. 


Пандемияга қадар

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раундини 2019 йил 10 сентябрь куни сафарда Гонконгга қарши бошлаб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйинда Сардор Азмун билан Карим Ансарифад томонидан киритилган голлар жамоага ғалабани тақдим этди. 

Кейинги учрашувни ўз майдонида Камбоджага қарши ўтказган форслар 14:0 ҳисобида зафар қучишди. Мана шу ўйиндан сўнг Эрон учун омадсизлик бошланди. 

Жамоа дастлаб Баҳрайнда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ундан кейин яна сафарда Ироқ меҳмони бўлган Эрон 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради ва гуруҳда учинчи ўринга тушиб қолди. Кемат-кет иккита мағлубиятдан сўнг бельгиялик мутахассис Вильмотс истеъфога чиқарилди. 

Марказлашган мусобақа

Терма жамоани марказлашган мусобақага Драган Скочич тайёрлади. Ушбу мураббий бунгача Эроннинг "Санат Нафт" клубини бошқараётганди. Федерация раҳбарияти эса терма жамоага айнан унинг номзодини маъқуллади. 

Шу йилнинг июнь ойида ўтказилган марказлашган тартибдаги саралаш учрашувларига Эрон жиддий тайёргарлик кўрдик. Улар Баҳрайнга келиб, биринчи учрашувни 3 июнь куни Гонконгга қарши ўтказишди ва 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Эрон 7 июнда асосий рақиби Баҳрайнни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Баҳрайн ўз майдонида ҳеч нарса қила олмади. Сардор Азмун дубль қайд этган бўлса, Меҳди Тареми ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. 

11 июнь куни форслар Камбоджага қарши иккинчи ўйинни ўтказиб, 10:0 ҳисобида зафар қучишди. Ҳар иккала баҳсни қўшиб ҳисобласа, Эрон Камбоджа дарвозасига 24та гол урди. 15 июнда Эронни гуруҳдаги охирги учрашув кутиб турарди. Бу галги рақиб Ироқ терма жамоаси эди. Қийин кечган баҳсда форслар яна ғалаба қозонишди. Сардор Азмуннинг ягона голи жамоага навбатдаги уч очкони тақдим этди.

Шу тариқа Эрон терма жамоаси 4та ўйинда 100 фоизлик натижа кўрсатиб, биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. Ваҳоланки, бу жамоа гуруҳда қолиб кетиши ҳам мумкин эди, аммо бу ўринда Баҳрайн ва Ироқ устидан қўлга киритилган ғалабалар жуда катта ёрдам берди. (Гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиқиш Ироқ терма жамоасига насиб қилди, Баҳрайн эса гуруҳда қолиб кетди). 

Марказлашган мусобақадан сўнг интервью берган Драган Скочич муваффақият сабабини жамоа кунига 20 соат ишлагани билан изоҳлади. 


Учинчи босқичдаги пешқадамлик

Эрон терма жамоаси саралашнинг учинчи раундига кўтаринки кайфиятда етиб келди. Сентябрдан бери 6та тур ўтказилган бўлса, эронликлар ҳисобида ҳозирча 5 ғалаба ва бир дуранг бор. Тўплар нисбати 11-2. Эрон 16 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўриндаги Жанубий Корея ҳисобида эса 14 очко мавжуд. 

Эрон учинчи босқични ўз майдонида Сурияга қарши бошлаб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ўйинда Алиризо Жаҳонбахш форсларга ғалаба келтирди. Кейинги беллашувда жамоа сафарда Ироқни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Жаҳонбахш шу учрашувда ҳам гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, Меҳди Тареми билан Али Голизадеҳ ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. 

7 октябрь куни Эрон сафарда БААни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтди. Ягона голни Меҳди Тареми рақиб дарвозасига киритди. Сўнгра Теҳрондаги  "Озоди" стадионида Жанубий Корея билан 1:1 қайд этилди. Бунда яна Алиризо Жаҳонбахш гол урди. Ноябрь ойидаги иккита турни сафарда ўтказган Драган Скочич шогирдлари аввалига Ливанни 2:1, сўнгра Сурияни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Мана шу иккита учрашувда Сардор Азмун 3та гол урди.


Кейинги ўйинлар

Осиёда ЖЧ саралаш учинчи босқич тугашига 4та тур қолди. Эрон терма жамоаси кейинги иккита турни ўз майдонида Ироқ ва БААга қарши ўтказади. Сўнгра сафарда Жанубий Корея меҳмони бўлиб, охирги турни яна ўз майдонида Ливанга қарши ўтказади.

Кўриб турганингиздек, Эроннинг 4та ўйинидан учтаси ўз майдонида кечади ва бу жамоа тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига бориш учун жуда яхши имкониятга эга. 

6 ой олдин Эрон терма жамоасининг ҳатто учинчи босқичга чиқиши амримаҳол эди, бугун бўлса улар жаҳон чемпионатига бориш мақсади билан яшаяпти. Бунинг учун керак бўлса, жамоа охиригача курашяпти. 

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика