3 та дубль, голга айланмаган пенальти ва қаҳрамонлар — 24-турнинг қизиқ рақамлари
07 ноя 2021 17:00
Новости
3 та дубль, голга айланмаган пенальти ва қаҳрамонлар — 24-турнинг қизиқ рақамлари
АГМК 3:2 "Андижон", 456 киши
"Бунёдкор" 1:0 "Қизилқум", 960 мухлис
"Локомотив" 1:0 "Сўғдиёна", 688 томошабин
"Навбаҳор" 1:0 "Металлург", 1 022 мухлис
"Машъал" 0:0 "Турон", 368 томошабин
"Пахтакор" 5:0 "Сурхон", 8 379 киши
"Насаф" — "Қўқон-1912" (ОФК кубоги финали туфайли қолдирилди)

Мазкур турни 11 873 мухлис стадионнинг ўзидан томоша қилди (ўтган турга нисбатан 4 016 кишига камроқ). Бу ҳар ўйинда ўртача 1 979 нафар томошабин аренага келаётганини билдиради. Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп ишқибоз "Пахтакор" майдонига келди (8 379 нафар). Энг ёмон натижа эса "Меашъал" — "Турон" ўйинида қайд этилди (368).

6 ўйинда жами 13 гол урилди (ўтган турга нисбатан 1 тага кўп). Бу ҳар ўйинда ўртача 2,2 тадан гол дегани. Тўпларнинг 11 таси мезбон, 2 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Сафарда ўйнаган клублардан фақат "Андижон" рақиб дарвозасига йўл топди. Муборакдаги ўйинда бу тур ҳам гол кўрмадик.

3 нафар футболчи дублга эришди — Мартин Боаке (АГМК), Драган Черан ва Шерзод Темиров ("Пахтакор").

Хет-трик ёки покер қайд этилмади.

Реферилар 6 ўйинда 27 марта сариқ карточкага мурожаат қилишди. Ҳеч ким майдондан четлатилмади.

Энг қўпол ўйин "Бунёдкор" — "Қизилқум" бўлди (8 та сариқ, 2 пенальти).

7 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.

2 футболчи пенальтини голга айлантиролмади — Ислом Кенжабоев ("Қизилқум") ва Марко Колакович ("Сўғдиёна").

Муҳаммадкарим Тоировнинг Суперлигадаги дебют голи турнинг энг чиройли голи сифатида танланди.
Турнинг энг яхши мураббийи — "Андижон" билан ўйинда "камбэк" қилган Миржалол Қосимов.

Тур қаҳрамони — захирадан майдонга тушиб, Суперлигадаги илк дублини расмийлаштирган Мартин Боаке.

Маълумот учун, "Насаф"нинг "Қўқон-1912"га қарши ўйини ФИФА кунларида (9-16 ноябрь) ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии