RU

Последние новости

14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  0 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  5 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  5 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  7 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  14 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2

1 йилда ҳар куни эрталаб югурган одам ҳақида эшитганмисиз? (мақола) Новости

1 йилда ҳар куни эрталаб югурган одам ҳақида эшитганмисиз? (мақола)

Кутиб олинг, қуйида соғлом ҳаёт шинавандаси ҳақида маълумот берамиз.

Ҳаммамиз спорт билан шуғулланамиз ва уни яхши кўрамиз. Кимдир спорт залга боради, кимдир фитнесга ва яна баъзи инсонлар эрталаблари югуришни хуш кўришади.

Лекин, барчамизда режалаштирилган машғулотларни қандайдир сабаблар билан ўтказиб юборган ҳолатларимиз бўлган. Аммо, биргина машғулотни қолдирмасдан, йил бўйи мунтазам шуғуллансак қандай бўлади?

Биз буни бир йил ҳар куни тўхтовсиз югурган африкалик йигитнинг мисолида кўриб чиқамиз. 

Бу бола мақсад қўйишдан ҳеч қачон қўрқмаган.


Хелок Сидибе, бугунги қаҳрамонимиз, ғарбий Африкада туғилган. Болалигидан бери, Хелок жуда кичик ва нимжонлиги билан тенгқурларидан ажралиб турган. Шу сабабли, у болалар футбол клубидаги фаолиятини давом эттира олмади ва бу нарса уни жуда хафа қилди. Шунга қарамай, Сидибе бақувват кўриниш ва ҳар куни спорт билан шуғулланишга ўзига ваъда берди. 

Мана 10 йиллардан кўп вақт ўтгандан сўнг, Сидибе 365 кун эрталаб югуришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди ва буни удаллади. Бу машғулот унга ижобий ўзгаришларни олиб келганини айтиш керак.

Биринчи ўзгариш, бу Хелокнинг бўйи 4 сантиметрга ўсгани бўлди. Албатта, қомати ҳам ўзига яраша чиройли кўринишга келганини қўшиб кетиш мумкин.


"Ҳаётимда 25-соат пайдо бўлди. Жиддий айтяпман, кўпроқ нарсаларни қилишга улгура бошладим. Куним жуда қувноқ ва тетик, шунингдек самарали ўтмоқда", - дейди Хелок.

Африкалик йигитнинг сўзларига кўра, ушбу челленжни бошлагунига қадар аввалари бўлган юрак муаммолари йил давомида уни безовта қилмаган. Залдаги куч тўпловчи машқларни қилиш орқали Хелок чидамлироқ бўлганини айтиб берди. 

Яна у нотўғри овқатланиш, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлардан қутулганини ҳам қўшимча қилиб ўтди. 


"Бу автоматик ҳолда юз бера бошлади", - дейди Сидибе Хелок.

Энг муҳими — мазкур "365 кун югуриш" челленжи орқали ақлбовар қилмайдиган иродага эга бўлди. Об-ҳаво, ўзини безовта қилувчи омиллар ва "қулай зона"дан чиқиш орқали кучли руҳиятни ўзида тарбиялай олгани маълум бўлди. 


Бу ҳақда ундан энди бошламоқчи бўлган янгилар сўрашганида, Хелок дастлабки 30 кунда росмана қийин бўлиши ва шундан сўнг одатий ҳолга айланиши, бу нарса завқ бера бошлашини айтган. 


   

Сиз қандай қийинчиликларга дуч келгансиз? Уларни енгиб ўта олганмисиз?


Нодир Абдурасулов таржима қилди

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика