RU

Последние новости

22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  66 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  0 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   7 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор"га ҳакамларнинг ёрдами керак эмас" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор"га ҳакамларнинг ёрдами керак эмас"

"Пахтакор" - "Насаф" (2:1) учрашувидан кейин Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Менимча бугун ўйинни ҳакамлар бузиб қўйди. Бундай ўйинларда савияси юқорироқ ҳакамлар керак. Ўзимнинг ёш шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Гранд жамоага қарши муносиб ўйнадик.

Ҳозир ўйин видеосини кўрган одамларнинг айтиши бўйича Акром Комилов тепган пайтда Бикмаев ўйиндан ташқари ҳолатда турган экан, Бикмаевдан Кримецга тўп борганида ҳам офсайд бор эди. Буни қанот ҳаками қандай кўрмай қолди хайронман. Бу видеони ҳали ўзим кўрганим йўқ.

Маннонов академиямиз тарбияланувчиси. Унга ўртоқлик ўйинларида имконият бергандик. Машариповга қарши айнан шундай типдаги футболчи керак эди.

Аслида бугун иккинчи рақамли жамоа бўлиб, қарши ҳужумларда ўйнашимиз керак эди. Биринчи таймда у қадар яхши ўйнай олмадик. Иккинчи таймда тактикани 4-5-1ни 4-4-2га ўзгартирдик. Рақибга юқорироқ босим ўтаздик ва гол урдик.

Ўйин охирига келиб "Пахтакор" устунликка эга бўлди ва стандарт вазиятда озгина эътиборни йўқотдик.

Кийим алмаштириш хонасида ёш футболчиларим йиғлаб ўтиришибди. "Пахтакор" ҳакамларнинг ёрдамига муҳтож эмас. Ўз шогирдларимнинг ҳаракатларидан хурсандман.

Бобир Абдихолиқовнинг белида оғриқ бор. Азиз Ғаниев эса умумий гуруҳга қайтди. Олти ой кутдик яна бир ой кутсак ҳеч нима қилмайди. Бу Азиз учун фойдали бўлади. Шароф Муҳитдиновда енгил жароҳати бор. У ҳам умумий гуруҳга қайтди. Бу йигитлар соғ бўлишса жамоада рақобат ҳам кучаяди.

Ислом Кенжабоевнинг ҳолатини шифокорлардан сўраймиз. Ҳозирча аниқ маълумот йўқ", - дейди Бердиев.

Рейтинг: +275   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика