ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади
06 сен 2025 16:13
Новости
ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади
ФИФА раҳбари Жанни Инфантино юртимизга ташриф буюради.
"Ўзбекистон футбол ассоциацияси таклифига кўра, ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонда футболни янада ривожлантиришга доир лойиҳаларни муҳокама қилиш, Миллий футбол маркази билан яқиндан танишиш ҳамда CAFA Nations Cup 2025 мусобақасининг финал учрашувини стадиондан кузатиш мақсадида юртимизга келади", – дейилади хабарда.
Аввалроқ Инфантино 2024 йил октябрь ойида футзал бўйича Жаҳон чемпионати вақтида Ўзбекистонга келган эди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финал беллашуви 8 сентябрь куни 19:30 да старт олади. Ҳал қилувчи учрашувга "Олимпия" стадиони мезбонлик қилади.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии