УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади
06 сен 20:00
Новости
УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади
УEФА тез орада Ла Лига 17-туридан ўрин олган "Вильярреал" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинни келаси ҳафта Майамида (АҚШ) ўтказиш масаласидаги қарорини эълон қилади.
Бу ҳақда "Marca" маълум қилди.
Манбага кўра, мазкур масала ташкилот ижроия қўмитасининг 11 сентябрь куни бўлиб ўтадиган йиғилишида кўриб чиқилади.
Аввалроқ УEФА президенти Александер Чеферин ўйинни бошқа давлатда ўтказишга қарши чиққанди. Унинг таъкидлашича, барча миллий чемпионат ўйинлари ўз мамлакатларида ўтказилиши керак.
"Вильярреал" – "Барселона" баҳси 2025 йилнинг 21 декабрига белгиланган. У Майамидаги "Хард Рок" стадионида ўтказилиши режалаштирилган.
Аввалроқ каталонияликлар Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олиши маълум қилинган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии