RU

Последние новости

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  5 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  8 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  46 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  6 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  31 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади Новости

"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади

Жорий йилнинг 12 августида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

"Ушбу йиғилишда Пахтакор клубининг собиқ футболчилари — Отабек Боймуродов ("Бухоро"), Шаҳзодбек Раҳматуллаев ("Қизилқум"), Абубакир Ашуров ("Андижон"), Диёрбек Тўлабоев ("Нефтчи") ва Муҳриддин Фазлиддинов ("Хоразм") учун машғулот компенсацияси даъволари кўриб чиқилди. 

Қўмита қарорига кўра, юқорида номлари қайд этилган футболчилар билан биринчи профессионал шартномани тузган клублар (қавс ичида келтирилган) Пахтакор клубига умумий ҳисобда 432 миллион сўм миқдоридаги маблағни тўлаб бериши белгиланди. 

Лига Пахтакор клубининг ўз тарбияланувчиларидан белгиланган тартибда машғулот компенсацияси ишлаб олиш бўйича амалга оширган ишларини олқишлайди. Шу ўринда, бошқа клубларни ҳам ўз академиясида тарбияланаётган футболчиларнинг керакли ҳужжатларини тўғри тартибда юритиш ва собиқ тарбияланувчилари бошқа клуб билан биринчи профессионал шартномасини имзолаган тақдирда, тегишли тартибда улар учун машғулот компенсацияси талаб қилишга чорлайди", -дейилади ЎзПФЛ берган баёнотда.

Рейтинг: +16   

Комментарии

+4   
04 сен 06:21:03
Abdusalom Mirzayev
Тўғри иш бўлган, фақат суммаси сал камроқ экан, камида 5 йил тарбия беришган.
   
08 сен 01:08:48
M U F C
Paxtakor pro
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика