RU

Последние новости

11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  1 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  0 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  2 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  1 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  3 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  16 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  8 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  4 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  8 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  13

"Юве"ни рад этиб, мухлислар муҳаббатини танлаган Пароло Новости

"Юве"ни рад этиб, мухлислар муҳаббатини танлаган Пароло

Марко Пароло бир неча йил аввал туринликларга рад жавобини берганди. Вақт бу қарор тўғри эканини исботлади.

CIES халқаро спорт тадқиқот маркази ўз позициясида майдонда ўтказилган дақиқалар бўйича сўнгги беш йилликда етакчи бўлган футболчилар рейтингини тузиб чиқти. Ярим ҳимоячилар орасидаги етакчи А Серия вакили Марко Пароло деб топилди. Шу вақтгача у 14691 дақиқа давомида майдонга тушган (Хавбеклар орасида ундан фақат Даниэль Парехо, Кристиан Эриксен ва Коке кўпроқ ўйнаган).

Ҳозир бу рейтинг ва “Лацио”ни Паролосиз тасаввур қилиш қийин. Агар 2012 йил Пароло “Ювентус” таклифини қабул қилганида балки бу рўйхатдан ўрин ололмаган бўлармиди?! Ўша йили Пароло “Чезена” таркибида қойилмақом ўйин кўрсатганди. Шундан сўнг, ўйинчи кучли марказий ярим ҳимоячи қидираётган Антонио Контенинг эътибори тушди.

“Менга Конте ҳамда “Ювентус” менежерлари қўнғироқ қилди. Мен бу хабарни эшитиб уч кун ухлай олмадим. Кун бўйи бошқа жамоага ўтиш ё ўтмаслик ҳақида ўйладим. Агентим таваккал қилиб кўришим, “Ювентус” — топ даражадаги жамоа эканини кўп бор таъкидлади. Тўғрисини айтсам, рақобатдан қўрқдим. Ўша вақтда “Юве” марказида Маркизио, Погба ва Пирло ўйнарди. Тўғри, ўзимга ишонаман, имкониятларимни юқори баҳолайман. Аммо уларни асосий таркибдан чиқариб юбориш осонмаслигини ҳам яхши билардим”, — дея тан олди Пароло.

Агар Пароло “Кекса синьора”га кетганида, балки ҳозирги ютуқларига эришмаган, эҳтимол бир умр захира ўриндиғида қолиб кетган бўлармиди?! Тўғриси буни тасаввур қилиш, аниқ бир нарса дейиш мушкул. Лекин бир нарсани ишонч билан айтиш мумкин: Бугун эришган нарсаси, “Лацио” мухлисларининг чексиз муҳаббатига ета олмаган бўларди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика