RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  207 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Янги ПФЛнинг ҳеч қачон тўғрилаб бўлмас хатоси - "Машъал"ни "чопгани"! Новости

Янги ПФЛнинг ҳеч қачон тўғрилаб бўлмас хатоси - "Машъал"ни "чопгани"!

Тўппа-тузук жамоани, клуб сифатида ҳам яхшигина пойдевор ва инфраструктурага эга "Машъал"ни ҳе йўқ, бе йўқ Про-лигага улоқтириб юборишди.

"Эътибор беринг, ҳозирги терма жамоамизга аъзо ва номзод дарвозабонларнинг деярли ҳаммаси "Машъал"дан чиққан: Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Ўткир Юсупов ва Жавоҳир Илёсов.

Суперлигада жорий мавсум ҳар тарафлама энг яхши дарвозабон бўлган Суюнов, бу борада энг яхши кетма-кетликда яна "Машъал" ниҳоллари Қувватов, Юсупов ва Илёсов.

Футболчиларни ҳали санаганим йўқ. Ҳимоячилардан энг барқарор ўйнаган Шерзод Аъзамов бўлди. Бу ҳам "Машъал"даги ниҳол. Суперлигада энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири бўлган Фарруҳ Сайфиевни ҳам ўзбек футболига "Машъал" берган. Хорижда ўйнаётган саноқли вакилларимиз Фозил Мусаев ҳам "Машъал"дан чиққан аслида. Шомуродов ва Шукуров қайси жамоа тарбияланувчиси эканлигини барча билади. Бундай мисолларни келтираман деса клавиатурани соатлаб шақиллатса бўлади. Шундоқ жамоани элитадан йўқотдик! Бу ҳали бизга қимматга тушади...

Қандайдир тизимли клуб, ундаги футзал, аёллар ва ҳоказо ишларни талаб қилишдан аввал кучли ва барқарор жамоани ҚАДРлашни ўрганишимиз керак!!

Ўша янги келиб қолган мутахассислар айтаётган талаб ва 1-2 кунда яратиб бўлмайдиган шароитларни деб саноқли тузук жамоаларимизни ҳам йўқ қилаверсак, билмадим.

Футболда аввало футболни қадрлашни ўрганишимиз шарт! Профессионаллик аслида шу. Кимдандир профессионалликни талаб қилишдан аввал ўзи шунга монанд ва муносиб бўлиши, камида ўрнак бўлмоғи лозим!", - дея ёзади Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида.

Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика