RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Тарихда шу кун. Элдор Шомуродов "Ал Шабаб" дарвозасини титратган ўйин Новости

Тарихда шу кун. Элдор Шомуродов "Ал Шабаб" дарвозасини титратган ўйин

"Бунёдкор" жамоаси бир пайтлар мунтазам ОЧЛда иштирок этган, 2015-2017 йиллар оралиғида кетма-кет уч йил плей-офф орқали гуруҳ босқичига йўлланма олган эди.

Бу жамоада Элдор Шомуродов асосий футболчисига айланган эди. Унинг ушбу клубдаги иккинчи йили ниҳоятда муваффақиятларга бой тарзда ўтган, десак муболаға бўлмайди. Шу йили у “қалдирғочлар” билан чемпионат кумуш медалини қўлга киритибгина қолмасдан жамоанинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишида муҳим роль ўйнаган, дея оламиз. Жамоадаги илк мавсумида кўп кўзга ташланмаган бўлсада, кейинги йилда таркибнинг муҳим фигураларидан бирига айланди. Айнан 2016 йилдан сўнг Шомуродовнинг ҳаридорлари, уни ўз сафига қўшиб олишни истаган клублар сони кескин ортди. Натижада 2017 йилнинг иккинчи яримида Россия томон отланди. 2016 йил ОЧЛ плей офф баҳсидан ўрин олган, гуруҳ босқичига йўлланма берувчи “Бунёдкор” “Ал Шабаб” учрашуви Шомуродовнинг саргузаштларини бошлаб берганди. 





ОЧЛ 2016. Плей офф. Ғарб минтақаси

09.12.2016. Тошкент, “Бунёдкор” стадиони. 

“Бунёдкор” – “Ал Шабаб” 2:0

Бош ҳакам: Ким Донг Джин

Голлар: Элдор Шомуродов 2, 35

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов (с), 3.Акрамжон Комилов, 7.Шакер Зуаги, 10.Элдор Шомуродов, 15.Жавлон Мирабдуллаев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 22.Рустамжон Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 71.Александар Алемпиевич

Захира: 45.Акбар Тўраев, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Минори Сато, 11.Шаҳзодбек Нурматов, 14.Баҳодир Насимов

Бош мураббий: Сергей Лушчан

"Ал Шабаб": 18. Салим Абдулла, 3. Муҳаммад Ал Шамири, 4.Муҳаммад Марзуқ, 7.Азиз Ҳайдаров, 10. Карлос Виллануэва (с), 11.Энрике Луваннор, 15. Довуд Ал Балуши, 22. Манеи Муҳаммад, 25. Маҳмуд Қосим, 26. Ҳассан Сафар, 99. Жуниньо.

Захира: 17. Ҳассан Ҳамза. 2. Исса Муҳаммад, 20. Носир Масуд, 30. Муҳаммад Жума, 70. Аҳмад Сулаймон, 77.Рашид Ҳассан, 92. Ҳалифа Абдулла.

Бош мураббий: Каио Жуниор

ГОЛНИ КЎРИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛАГА ЎТИШИНГИЗ МУМКИН. ВИДЕО АРХИВ


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика