RU

Последние новости

01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  0 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47

Сречко Катанец Қатардаги Осиё Кубогида неча нафар футболчи хизматидан фойдаланди? Новости

Сречко Катанец Қатардаги Осиё Кубогида неча нафар футболчи хизматидан фойдаланди?

Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар мезбонлик қилган Осиё Кубогидаги иштирокига оид маълумотлар билан ўртоқлашишда давом этамиз.

Осиё Кубогида кимлар дебют қилди?

Аввалги Осиё Кубокларида мураббийлар таркибга 23 нафар футболчини жалб қилишшган бўлса, ОФК 2024 йил Қатардаги Осиё Кубогига 26та ўйинчини рўйхатдан ўтказишга рухсат берди. Сречко Катанец 26талик лимитдан тўлиқ фойдаланди. Ўткир Юсупов, Зафармурод Абдираҳматов, Аббосбек Файзуллаев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Рустам Ашурматов, Умар Эшмуродов, Шерзод Насруллаев, Шаҳбоз Умаров, Хожимат Эркинов, Абдулла Абдуллаев, Абдуқодир Ҳусанов, Жамшид Болтабоев, Остон Ўрунов, Одилжон Ҳамробеков, Диёр Холматов, Хожиакбар Алижонов жами 16 нафар футболчи илк бор қитъа турнирида майдонга тушди. Бундан ташқари дебютантлар Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев, Бобир Абдихолиқов, Азиз Амоновга имконият берилгани йўқ. Сречко Катанец 26 нафар футболчининг 22 нафарининг хизматидан фойдаланди. 

Аввалги мусобақаларда бу кўрсаткич қандай бўлган? 

1996 йилги Осиё Кубогида Баҳодир Иброҳимов 23 нафар футболчининг 21 нафаридан фойдаланган. Зафар Мусабоев ва Дмитрий Башкевич майдонга тушишмаган. 

2000 йил Ливанда ўтган турнирда Юрий Саркисян 22 нафар футболчини жалб этган ва 20 нафаридан мусобақа давомида фойдаланган. Дарвозабонлар Наримон Османов ва Георгий Забиров майдонга тушмаган. 

2004 йилги қитъа мусобақасида 22 нафар ўйинчидан 20 нафари майдонга тушган. Алексей Поляков ва Шавкат Раимқуловнинг хизматига мураббийлар эҳтиёж сезмаган. 

2007 йил Рауф Инилеев мусобақага 23 нафар футболчини олиб кетган ва 19 нафар футболчига ишонч билдирган. Иқбол Акрамов, Ботир Қораев, Ғайратжон Ҳасанов, Илдар Магдеев захирада қолдирилган. 

2011 йил Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё Кубоги учун 23 нафар футболчи таклиф этилган эди. Вадим Абрамов фақатгина Фарруҳ Нурлибоев ва Мурод Зуҳуровнинг хизматидан фойдаланмаган.  

Кейинги Осиё Кубогида бу сон бироз камайди. Австралиядаги Осиё Кубогида 23 нафар футболчининг 19 нафари имкониятга эга бўлишган. 4 нафар футболчи Фарруҳ Сайфиев, Акбар Тўраев, Егор Кримец, Элдорбек Суюновга эҳтиёж сезилмаган. 

Эктор Купер ҳам Қосимов сингари 23 нафар футболчидан 19 нафарига ишонч билдирди. БААда ўтган турнирда Одилжон Ҳамробеков, Достон Турсунов, Санжар Қувватов, Ўткир Юсупов бирор маротаба майдонга тушмаган. 


Абдусалом Джалилов

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика