RU

Последние новости

22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   24 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  37 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  26 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  2 17:48"Реал" собиқ футболчиси энди Машарипов ва Ашурматов билан бир жамоада ўйнайди  3 17:19"Реал"га яна "йўқ" дейишди  5 16:43Дамир Темиров: "Шацкихни бир сўз билан айтганда — топ мураббий"  8 16:29Эшитдик-да! Шерзод Насруллаевнинг Польша клубига трансфери амалга ошмай қолди. Нега?  15 16:27Қосимовнинг ОКМКси "Пахтакор"ни енгиб 2-ўринга чиқиб олган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:52Рубен Санчес: "Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим"  1 14:22Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик"  4

Рустам Мирсодиқовни табриклаймиз! Новости

Рустам Мирсодиқовни табриклаймиз!

Бугун “Металлург” футбол клубининг собиқ бош мураббийи Рустам Мирсодиқов 65-баҳорини қаршиламоқда.

Биз устоз Рустам Тўхтамуродовични юбилей санаси билан барча бекободлик мухлислар номидан, клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ҳамда ўйинчилари номидан самимий табриклаймиз. У кишига узоқ умр, сиҳат саломатлик, оилавий тинчлик хотиржамлик тилаймиз. Ҳамиша фарзандлар ва неваралар камоли, шодлик ва қувончини кўриб юришларини тилаймиз.

“Металлург” жамоаси кучлилар сафида биринчи марта Рустам Мирсодиқов раҳбарлигида энг яхши натижасини 2002 йилда қайд этган бўлиб, жамоа 5-ўринни эгаллаганди. Жамоа ўтган мавсум ана шу муваффақиятини такрорлаб, устозни яна бир бор хурсанд этганлиги табиий. Рустам Тўхтамуродович “Металлург” клубини энг кўп бошқарган мураббий саналади. У кишининг раҳбарлигида Бекобод шаҳри жамоаси 11 йил Ўзбекистон миллий чемпионати, олий лига баҳсларида иштирок этган. Шу йиллар давомида жамоа Р.Мирсодиқов бош мураббийлиги остида 310 та ўйинда майдонга чиқиб, 113 та ўйинда ғалаба нашидаси сурган. 62 учрашувда эса “Металлург” рақиблари билан дуранг ўйнаган ва 401 очколи бўлган. Жамоа деярли кучли ўнталикни тарк этмаган, бир марта бешинчи, икки мартадан олтинчи, еттинчи ва саккизинчи ўринларни эгаллаган.

Ўзбек футболи мураббийлиги соҳасида ўзига хос ўрин тутувчи Рустам Мирсодиқов “Пахтакор”, МҲСК, “Дўстлик” жамоалари билан Ўзбекистон чемпиони бўлган. Клублардаги муваффақияти боис Рустам Мирсодиқов 1997-98 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб борган. 1997 йилги мавсумда “Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи” сифатида эътироф этилган.

Бугунги кунда фарзандлар қуршови, оила даврасида умргузаронлик қилаётган устоз – Рустам Тўхтамуродовични яна бир бор муборак 65 ёшлари билан самимий табриклаймиз!


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика