RU

Последние новости

15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  15 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6

Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз"

Кеча 2026 йилги U-23 Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

 Унга кўра, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қирғизистон, Шри Ланка ва Фаластин билан бирга "E" гуруҳидан жой олди. Бизнинг гуруҳ ўйинлари Қирғизистонда бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қуръа ташлаш якунлари ва келгусидаги режалар ҳақида қуйидагича фикр билдирди.


"Қуръа жараёнида саралашдаги рақибларимиз ва мезбон мамлакатни билиб олдик. Ёшлар миқёсидаги турнирларда ҳар қандай жамоадан кутилмаган натижалар чиқиши мумкин, чунки ёш футболчилар ҳар ойда ўзгариб, ўсиш жараёнидан ўтишади.

Қирғиз Республикасида футболга катта эътибор қаратилаяпти, янги майдонлар қуриляпти. Улар мезбон сифатида яхши тайёргарлик кўриши табиий — бу улар учун катта мотивация.

Фаластин термаси доимо сирли жамоа ҳисобланади. Мамлакат оғир шароитда эканига қарамай, кўплаб футболчилари Европада тўп суради.

Шри-Ланка ҳақида ҳозирча тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Улар билан аввал тўқнаш келмаганмиз, ўрганишни энди бошлаймиз. Ҳеч кимдан қўрқмаймиз лекин ҳар қандай рақибни ҳурмат қилишимиз керак.  Барча рақиблар бўйича маълумот йиғяпмиз, аммо асосий эътиборни ўз тайёргарлигимизга қаратяпмиз.

Футболчиларнинг Суперлигадаги ўйинларини кузатиб, тайёргарликка жалб қилиб, жамоа ўйинини шакллантиряпмиз. Аввалги U-20 терма жамоаси сафидаги кўп футболчилар ҳозир миллий жамоа ёки легионер сифатида фаолият юритмоқда. Улар ўрнига янги истеъдодларга имконият бераяпмиз.

Бизнинг асосий мақсад — U-23 Осиё Кубогига йўлланма олиб, футболчиларни катта мусобақалар учун тоблаш", — деди Равшан Ҳайдаров.

Рейтинг:    

Комментарии

+2   
30 мая 16:55:39
BXZ BXZ
Сарлавхадаги биз хеч кимдан ку́ркмаймиз деган гапни Равшан ака Хайдаров гапирмабдиларку нега гапирмаган бундай кибрли
гапларини тикиштирдинглар кайтанга хамма ракибга хурмат ила фикр билдирганлар ва асосий эътиборни у́з тайёргарчилигимизга каратамиз ва ракибларни яхшилаб у́рганиб чикамиз дептилар . Админ сизлар борини ёзинглар лекин у́зинглардан акмокона кибрга сабаб гаплар ку́шманглар. Мтжимизга омад .
   
31 мая 19:56:14
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя Nasafwinner
Assalomu alaykum!!! "Шри-Ланка ҳақида ҳозирча тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Улар билан аввал тўқнаш келмаганмиз, ўрганишни энди бошлаймиз. Ҳеч кимдан қўрқмаймиз лекин ҳар қандай рақибни ҳурмат қилишимиз керак. Барча рақиблар бўйича маълумот йиғяпмиз, аммо асосий эътиборни ўз тайёргарлигимизга қаратяпмиз." Maqolada shunday jumla yozilganku, yoki sizni komentingizdan so'ng yosishdimi?
Худди шундай биринчи чикканда бу су́злар йу́к эди факат сарлавхада бор эди кейин у́згартиришди .
   
31 мая 13:57:54
Nasafwinner
Ответ на комментарий пользователя BXZ BXZ
Сарлавхадаги биз хеч кимдан ку́ркмаймиз деган гапни Равшан ака Хайдаров гапирмабдиларку нега гапирмаган бундай кибрли гапларини тикиштирдинглар кайтанга хамма ракибга хурмат ила фикр билдирганлар ва асосий эътиборни у́з тайёргарчилигимизга каратамиз ва ракибларни яхшилаб у́рганиб чикамиз дептилар . Админ сизлар борини ёзинглар лекин у́зинглардан акмокона кибрга сабаб гаплар ку́шманглар. Мтжимизга омад .
Assalomu alaykum!!!
"Шри-Ланка ҳақида ҳозирча тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Улар билан аввал тўқнаш келмаганмиз, ўрганишни энди бошлаймиз. Ҳеч кимдан қўрқмаймиз лекин ҳар қандай рақибни ҳурмат қилишимиз керак. Барча рақиблар бўйича маълумот йиғяпмиз, аммо асосий эътиборни ўз тайёргарлигимизга қаратяпмиз."
Maqolada shunday jumla yozilganku, yoki sizni komentingizdan so'ng yosishdimi?
championat.asia
Яндекс.Метрика