RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  11 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди Новости

Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали) Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги Cafa Nations Cup финалидаги эпизодларни таҳлил қилди.

Эронлик ўйинчи рақибнинг ҳимояланмаган оёқ қисмининг орқасига бутсининг "тишлари" билан зарба берди. Ушбу вазиятда рақибга жиддий жароҳат етказилиши мумкин эди. Қўполлик ўйин бошида бўлганига қарамай, менимча, ҳакам ягона тўғри қарор қабул қилди ва қоидабузарга қизил карточка кўрсатди.


Эронлик ҳужумчи кичик "контакт"ни ҳис қилди ва тезда майдонга ётиб олди. Ушбу вазиятда ўзбекистонлик ҳимоячининг ҳаракатлари рақиб футболчисининг йиқилиши учун сабаб бўлмайди. Ҳақиқий ўйинда бўладиган эпизод. Ҳакам бу ерда пеналти белгиламасдан тўғри қарор қабул қилди.




Бу вазиятда ҳакам Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига пеналти белгилаб, хатога йўл қўйди. Дарвозабон ҳеч қандай қўпол хатти-ҳаракатни амалга оширмади, ҳужум қилаётган ўйинчини кутиб олиш учун ташқарига чиқади. Эронлик ўйинчи контактни бошлайди - унинг ўзи оёғини дарвозабоннинг оёқлари орасига "ёпиштирди", шундан сўнг у йиқилади. ВАР тўғри аралашди ва ҳакамни видеотакрорни кўриб чиқишга таклиф қилди. Шундан сўнг бош ҳакам пеналтини бекор қилиб, хатосини тузатди. Тўғри қарор - ўйинни давом эттириш.




Ушбу вазиятда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси эронлик ҳужумчига нисбатдан қўполлик ишлатди. Бироқ ушбу вазиятда ўзбек футболчисининг яна бири майдоннинг марказий ўқига яқинроқ ва ўз дарвозаси чизиғига яқин эди. Шу сабабли ушбу вазиятда ВАР тўғри аралашди. ВАРни кўрган ҳакам ушбу ҳолатни кўрди ва қизилни бекор қилди. Ушбу вазиятда ҳакам қизил эмас, балки сариқ бергани тўғри қарор эди.




Учрашув ҳаками мутлақо тўғри қарор қабул қилади. Ушбу вазият биз кўриб чиққан 2-вазиятга ўхшайди. Эронлик ҳимоячи рақиб футболчисининг йиқилиши учун ҳеч қандай қўполлик ишлатмади. Ўзбекистонлик футболчи эса кичик кантактни ҳис қилди ва тезда майдонга ётиб олди. Менимча, тўғри қарор - ўйинни давом эттириш.




Келинг, ушбу эпизоднинг икки босқичини хронологик жиҳатдан кўриб чиқайлик. Биринчидан, ҳакам жарима майдончасига кираверишдаги дуелни тўғри баҳолади: ўзбекистонлик футболчи ҳеч қандай ҳолатда қоида бузмади, рақиб билан дуелдан кейин ҳам оёққа туриб, тўпга эгалик қилишда давом этмоқда. Кейин у жарима майдончасига кириб борди, у ерда эронлик ҳимоячи унга нисбатан қоидани бузади, эҳтиётсизлик туфайли қоидабузарлик қилади. Ҳимоячи тўпга ўйнамади ва рақибни йиқитади. Тўғри қарор - пеналти тепиш.



Рейтинг: +2   

Комментарии

+13   
10 сен 10:32:04
Nabijon Temirov
АнтиЎзбекистончи тварюгалар кўриб олинглар,ВАРдаги тожик хакамларимиз қандай хаққоний қарорлар чиқаришибди......бўлмаса холимиз хароб бўларди ўша ўтган даврлардаги каби........................................,
+11   
10 сен 10:29:33
Patriot7 Patriot7
эронни жабрдийда килиб аяханнос солаётганлар укиб фикр килларинг.
+10   
10 сен 10:40:59
Nabijon Temirov
ВАР: Гулмуроди Садулло, Исмоил Нуралиев (Тожикистон) манашу инсонларга РЕСПЕКТ.
+8   
10 сен 11:31:30
Зинуp
Эронпараст гнидалар кутинг ёнса пажарний чакир. Жч саралашида Бунёдкор стадионида эронликлар иккита кам булиб варатамизи тагига камаган бизни мтж факат химояланган агар Уткир куткармаганда иккита футболчиси кам Эрон ютиб кетарди, зууурга дуранг уйнаганмиз уша пайтда, нимага кутингам узингам жим эдинг энди ютса гнидалик киляпсанлар. Бу ерда Копадзе ютгани учун кутини кавлаб кир кидиряпсан холос айримларинг. Хавотир олмаларинг Копадзе кетади.
+8   
10 сен 10:33:40
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Бу хайрон колганим, кизил берди фалон булди писмадон булди эмиш... ватанинг жамоаси уйнаябти! Шахслар мухим эмас галаба козиниш шарт! Кападзени ёмон хам дейлик, лекин Узбекистон термаси уйнаябти майдонда! Хакам билан нима ишларинг бор? Узбекистонга карши карорлар чикмаган эдими шу вактгача? Эрон ёки бошка жамоалар Узбекистон кизил олса рахм киладими? Омад УЗБЕКИСТОН! ОЛГА УЗБЕКИСТОН!
+6   
10 сен 10:36:05
Xojiakbar Sharopov
Ana xaqiqat Yigitlarga ota onasi ustozlariga Raxmat. Abbos va Xojiakbar ularga alohida RAXMAT
+5   
10 сен 17:02:20
Tolqin
Афсуски футболни тушунмайдиган юртдошларимиз кўп экан. Хакамларни қарорларига тўлиқ қўшилган эдим. Ўша айрим тушунмайдиганлар ҳаққоний бўлмади деб жуда кўпчилик ёзишди
+5   
10 сен 10:23:28
mahkis
Sudyaga respect
+2   
10 сен 17:43:23
Neftci&Barca
Ответ на комментарий пользователя Nabijon Temirov
АнтиЎзбекистончи тварюгалар кўриб олинглар,ВАРдаги тожик хакамларимиз қандай хаққоний қарорлар чиқаришибди......бўлмаса холимиз хароб бўларди ўша ўтган даврлардаги каби........................................,
Омала кейин жудда бопладиз ўша "Анти"Ўзбекисточи тварюгаларни", гапни очиғи ҳар бир коментда "Кападзе кетсин", "Пенальти нохак белгиланди", "Хакамлар бизнинг фойдамизга и"шлаб хақиқий ўйинни бузди" каби Ватан хоинларини бопладиз!
+2   
10 сен 17:11:14
BVB09&СПЛИН
Ответ на комментарий пользователя ATLANTIDA
Shu ekspertni raqamini beringlar qizilda oʻtib ketib qolibman chorrahada . Aslida qizilda oʻtmaganimni aslida men emasligimni aslida u yerda sivetafor boʻlmaganligini aytib bersin
Бу эксперт узимизни кора кузлардан хар турдан кейин узимизни хакамларни хатоларини оклаб куклаб, балчикдан тоза килиб олиб чикади, тоза заказни бажарган, куп мухлислар бундай Шармандали галабадан кейин тренер, УФА, футболчиларга негатив изохлар кодираётганди шунинг учун Шармандали галабани тозалаб берди
+2   
10 сен 10:49:40
Odilbek Abdushukurov
G‘alaba qildik muhimi, qolgani bir tiyin. Faqat natija eslanadi tarixda.
+1   
10 сен 15:11:40
Мирзаев Б
Бу негативчилар узбекистон тжсини ютказишини шунакаям исташаетган эдики лекин орзулари амалга ошмай колди,яна хакикий исмини яшириб хорижий никларни куйволишган хоинлар десаям булади
+1   
10 сен 15:06:06
Real Madrid bu Qirollik Klubi
Ответ на комментарий пользователя Erkin
Эрон, корейс т.ж., япон судьялари бизнинг термага қарши қилган хурмача қилиқлари олдида бу ўйин кристалдек тоза бўлди! Энг муҳими тарихий ғалабага эришдик-Ўзбекистон ютдику! Яна айримлар нимадан норози бўладилар? Тушунарсиз.
Бу ерда хеч ким ютганидан эмас, уйинни ахволидан ва ЖЧда бу уйин билан шарманда булишимиздан норози буляпти. Эрон энг ёмон курган жамоаларимдан бири. Лекин уйин буйияа саволлар жуда куп. Энг ёмони таниш-билиш авж оляпти. Кейин Хожиакбар кизил олган вазиятда кападзега нодирхужа юлдошов келиб нимадир деди. Бу шуни англатадики МТЖ карвонсаройга айланиб булибди дегани. Хеч курганмисиз журналист уйин пайти захира уриндигига келиб бош мураббийга курсатма берганини. Хорижлик мураббий булса, таниш-билиш хам булмайди, каланги-касанги журналистлар хам захира уриндигига уралашиб юрмайди. Абдурахмоннинг килиги эса ошиб тушди. Хуллас кападзе билан бундан баттар булса буладики яхши томонга узгариш булмайди.
+1   
10 сен 14:24:10
Erkin
Эрон, корейс т.ж., япон судьялари бизнинг термага қарши қилган хурмача қилиқлари олдида бу ўйин кристалдек тоза бўлди! Энг муҳими тарихий ғалабага эришдик-Ўзбекистон ютдику! Яна айримлар нимадан норози бўладилар? Тушунарсиз.
+1   
10 сен 13:52:06
Saidjamol
Ответ на комментарий пользователя BOBIRBEK_URINOV⚽️
Бу хайрон колганим, кизил берди фалон булди писмадон булди эмиш... ватанинг жамоаси уйнаябти! Шахслар мухим эмас галаба козиниш шарт! Кападзени ёмон хам дейлик, лекин Узбекистон термаси уйнаябти майдонда! Хакам билан нима ишларинг бор? Узбекистонга карши карорлар чикмаган эдими шу вактгача? Эрон ёки бошка жамоалар Узбекистон кизил олса рахм киладими? Омад УЗБЕКИСТОН! ОЛГА УЗБЕКИСТОН!
Бу ерда ҳакам ёрдамида ютдик, бундай ғалаба керак эмас, деяётганларнинг кўпи ватанимиз ўғлони Темурга қаршилар. Улар нима деса, десин биз ғалаба қозон дик ва мабодо Копадзени қолдиришса, тўғри ва яхши бўлар эди.
Чунки миллий жамоамиз ростдан ҳам кўп маротаба мундиал иштирокчиси Эронни дарвозасини ёнига қамаб қўйди. Фақат гол кириши қийин бўлди.
Бундай ҳимояланган жамоага грандлар ҳам осонликча йўл топа олмаганини кўрганмиз.
championat.asia
Яндекс.Метрика