RU

Последние новости

23:43Виталий Левченко: "Бабаян? Шартномам ноябрда якунига етади"  0 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  1 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  1 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   34 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  9 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  7 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  26 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0

ПРЕВЬЮ. Бугун Истанбулда даҳшатли дерби Новости

ПРЕВЬЮ. Бугун Истанбулда даҳшатли дерби

Бугун Истанбулдаги "Водафон Парк" стадионида "Бешиктош" ва "Галатасарой" ўртасидаги дерби бўлиб ўтади.


БЕШИКТОШ

«Бешиктош» ўтган турда «Анкарагюджю»ни 4:1 ҳисобида таслим қилиб тўртинчи ўринга чиқиб олганди. Европа лигаси доирасида «Сарпсборг 08»ни мағлуб этгач (3:2) плей-оффга чиқиш учун имкониятни сақлаб қолди.

Бабел, Тёрё ва Медель жароаҳат олишган. Бу мавсум 8та голли пас берган Куарежма сафга қайтди.



ГАЛАТАСАРОЙ
«Галатасарой» охирги ўйинларда у қадар омадли иштирок этмаяпти, айниқса сафарда. Истанбул клуби сафарда «Локомотив»га ютқазди (0:2) ва еврокубоклардаги ўз вазиятларини оғир ҳолатга тушириб қўйишди. «Сариқ-қизиллар» Туркия чемпионатида учинчи ўринда боришмоқда. Аммо ўтган тур «Коньяспор»ни мағлуб эта олишмади (1:1).

Азиз, Донк, Родригес ва Ндиайе дисквалификация қилинган. Ҳужумда фақт Дердийюк ва Оньекуру қолган ҳолос.


СТАТИСТИКА ВА ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
«Бешиктош» ўз уйида охирги 4та ўзаро ўйинда ютқазмаган.
«Бешиктош» охирги учта ўйинда ғалаба қозонган.
«Галатасарой» охирги 10та сафардаги ўйиннинг 7тасида ютқазди. Бу ўйинларнинг 6тасида жамоа гол ҳам ура олмади.
Бу икки жамоа Туркия чемпионатида 120 марта тўқнаш келишган. «Бешиктош» 34 марта, «Галатасарой» 44 марта ғалаба қозонган. 42та ўйинда дуранг қайд этилган.

Бугунги кунда «Бешиктош»ни Шенол Гюнеш, «Галатасарой»ни Фотиҳ Терим бошқариб бормоқда.


Кечаги ўйинолди машғулот пайтида стадион мухлислар томонидан «ёндирилди».


БЕШИКТОШ - ГАЛАТАСАРОЙ
2 декабрь. Истанбул. "Водафон Парк" стадиони. 22:00 (Тошкент вақти).
Бош ҳакам - Жунейт Чақир (Истанбул).

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР:

БЕШИКТОШ
: Кариус, Адриано, Вида, Аксой, Эркин, Хутчинсон, Токоз, Ляич, Куарежма, Ялчин, Пектемек

ГАЛАТАСАРОЙ: Муслера, Мариано, Кабак, Майкон, Нагатомо, Фернандо, Инан, Оньекуру, Фегули, Байрам, Дердийок

 

Бешикташ

Адем Ляйич - 18'

Суперлига . Тур 14

02/12/2018, 22:00

0
:
1
Завершен

Галатасарай

Стадион: Vodafone Stadyumu

45'
90'
18'  Адем Ляйич
40'  Гари Медель
46'  Гювен Ялчин (Атиба Хутчинсон)
51'  Адриано
70'  Гари Медель (Джермейн Ленс)
81'  Мустафа Пектемек (Вагнер Лав)
86'  Адем Ляйич
90'  Лорис Кариус
17'  Эрен Дердийок
40'  Фернандо
42'  Сельчук Инан
45'  Мариано
74'  Сельчук Инан (Мугдат Челык)
78'  Мариано (Мартин Линнес)
83'  Генри Оньекуру (Омер Байрам)



ТУРКИЯ СУПЕРЛИГАСИ. МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика