RU

Последние новости

10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  14 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  5 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  9 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  2 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4

Ўзбекистон - Туркманистон учрашуви ўтган ва яқинда бузиб ташланадиган стадион ҳақида Новости

Ўзбекистон - Туркманистон учрашуви ўтган ва яқинда бузиб ташланадиган стадион ҳақида

Дубайдаги «Рашид» стадионида Осиё кубоги, 1/8 финалидан ўрин олган Жанубий Корея - Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Бу ўйин ОАВда батафсил ёритилди, шунинг учун ҳозир бу учрашувга тўхталиб ўтирмаймиз. Биз сизларга «Рашид» стадиони ҳақида сўзламоқчимиз.

«Рашид» стадионида Осиё кубогининг 5та ўйини бўлиб ўтди. Шулардан биттаси ва бизга энг ёққан ўйин Ўзбекистон - Туркманистон (4:0) учрашуви бўлди. Сабаби барчангизга аён, бу стадионда терма жамоамиз ўзининг сўнгги йиллардаги энг йирик ғалабасини расмийлаштирди. Тўғри рақиб кучсиз дейишингиз мумкин, лекин бу Осиё Кубогидан ўрин олган ва биз учун  муҳим учрашув эди.




«Рашид» стадиони Дубай шаҳрининг марказида, мухлислар учун бориш жуда қулай бўлган ҳудудда жойлашган. Дубай метросининг яшил йўналишидан чиқиб «Stadium» бекатида тушсангиз шундоққина стадионнинг ёнгинасидан чиқасиз. Шунингдек стадион ёнида кўплаб араб давлатларида машҳур бўлган «Lulu» гипермаркети жойлашган бўлиб, у ердан ўзингиз истаган харидларни ҳам амалга оширишингиз мумкин бўлади.



«Рашид» стадиони 1948 йилда қурилган бўлиб, Дубайнинг «Шабаб Ал Аҳли» жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган стадион ҳисобланади.

ОФК мутассаддилари Осиё Кубоги-2019 учун бу стадионни танлашганда, мезбонлар бу стадионни бузилади дейишган экан. Лекин ОФК мутахассисларига стадион маъқул бўлгани сабабли, бузиш бироз кейинроққа сурилди. ОФК талабига  биноан стадионда ўзгаришлар амалга оширилган. Хусусан стадионнинг ҳар икки дарвозалари ортидаги трибуналар қўшимча, вақтинчалик ўриндиқлар ўрнатилиб, стадион сиғими 12 000 томошабингача оширилди.



Шунингдек стадион рўпарасида жойлашган «Lulu» гипермаркетига телекамералар нигоҳи тушиб қолмаслиги учун, маҳсус, вақтинчалик конструкция барпо қилинган. Бунга гипермаркет билан реклама шартномаси йўқлиги сабаб бўлган. Стадионга борган мухлислар, юқори мартабали (VIP) меҳмонлар  ва ОАВ ходимлари учун шароитлар аъло даражада эканлигига гувоҳ бўлишди. Очиғи биз бу стадионни ҳавас қилдик. Мўжазгина стадион жаҳон стандартлари талаби даражасида Осиё Кубоги ўйинларини ўтказди.

Афсуски мезбонларнинг бизга маълум қилишларича энди «Рашид» стадиони бузилиб ўрнига, ҳашаматли савдо маркази қурилар экан.

Нима ҳам деймиз, терма жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва биз учун қадрдон бўлиб қолган стадион билан хайрлашамиз.

Балки арабларнинг фикри ўзгариб, стадионни бузишмас...



Акрамжон Мамадалиев, Дубайдан маҳсус.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика