RU

Последние новости

09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  4 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  4 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  1 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  13 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  2 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Анталияда сўнгги назорат учрашувини ўтказади Новости

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Анталияда сўнгги назорат учрашувини ўтказади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Йиғин доирасида бир қатор назорат учрашувлари ўтказилди.

Жумладан, Озарбайжоннинг "Кешла" (0:0), Румиянинг "Медиаш" (1:3) клублари билан ўйинлар бўлиб ўтди ва бу учрашувларда мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчиларни синовдан ўтказиб олишди.

Бугун Анталиядаги сўнгги назорат учрашуви бўлиб ўтади. Вакилларимиз бугун Қозоғистоннинг "Тараз" клубига қарши майдонга тушишади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 17:00да, Тошкент вақти билан эса 19:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Токио-2020 мусобақасига сербиялик Любинко Друлович тайёрлаши эълон қилинди. Друлович тез орада ўз режасини тақдим қилади ва ана ўша режа асосида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бўлажак мусобақаларга тайёргарлик кўради. 

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика