RU

Последние новости

22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  1 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  3 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  32 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  44 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  25

Отабек Ғуломхўжаев: "Шотландия каби рақибларга қарши ўртоқлик ўйинларининг кўпроқ бўлиши фойдали" Новости

Отабек Ғуломхўжаев: "Шотландия каби рақибларга қарши ўртоқлик ўйинларининг кўпроқ бўлиши фойдали"

Шотландия ёшларига қарши беллашувнинг дастлабки 20 дақиқаси қийин кечди. Бўйдор европалик футболчилар бунда учта яхши ҳужум ташкил қилишга эришди. Ўзбекистон термаси эса асосан ҳимояда ўйнади.

Вақт ўтгани сайин ўзбекистонлик футболчиларда ўзига бўлган ишонч ортиб борди. Энди улар тўп билан кўпроқ муомалада бўла бошлади. Шунга қарамай, ҳисоб европаликлар томонидан очилди. 32-дақиқада Натан Паттерсон жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ҳимоячиларга теккан тўп эса Этан Жеймсга келиб тушди ва футболчи имкониятни йўққа чиқармади.

Ўтказиб юборилган голдан кейин устунлик Ўзбекистон термаси томонига ўтди. 38-дақиқада Ҳожимат Эркинов томонидан йўлланган кучли зарба дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 45-дақиқада эса шотландлар дарвозабони ажойиб сейв намойиш қилди. Рақиблар бўйдор бўлишига қарамай, Жасур Жалолиддиновнинг жаримадан етказиб берган тўпини Диёр Рамазонов боши билан дарвозага йўллашга эришганди.  



Иккинчи бўлимда Отабек Ғуломхўжаев жамоасининг ўзига бўлган ишончи янада ортди. 55-дақиқага келиб мураббий кетма-кет уч ўзгаришни амалга оширди. Майдонга тушган футболчилар устунликни янада кучайтирди.

58-дақиқага келиб Мироншоҳ Сатторов Шотландиянинг уч футболчисидан катта тезликда ўтиб кетди. Тўртинчи ҳимоячи эса уни қўполлик билан тўхтатиб қолишдан ўзга чора топа олмади. Йўқса Сатторовнинг қаршисида дарвозабондан бошқа ҳеч ким қолмаётганди. Пенальтини жамоадошларидан бир ёш кичикроқ бўлган Жасур Жалолиддинов аниқ амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди.

Учрашув якунига қадар Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари тўпни ушлаб туриш борасида ўз устунликларини намойиш эта олишди. Бўйдор Росс Эндрю Синклейр дарвозаси томон бир қатор зарбалар йўлланди, бироқ тўп дарвозага бошқа кирмади. Шотландия терма жамоаси аъзолари иккинчи 45 дақиқаликда 1 та яхши қарши ҳужум ташкил қила олишди. Бунда дарвозага кириб кетаётган тўпни Одил Абдумажидов қайтариб юборишга эришди.



ШОТЛАНДИЯ U-18 — ЎЗБЕКИСТОН U-17 1:1

Голлар: 
Этан Жеймс, 32 (1:0). Жасур Жалолиддинов, 59-пен (1:1).  

Ўзбекистон U-17: 1. Абдувоҳид Неъматов — 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 4. Одил Абдумажидов, 14. Суннат Ҳамиджонов, 23. Элдор Бегимов (2. Саидазамат Мирсаидов, 55) — 11. Бегзод Шамсиев (9. Мироншоҳ Сатторов, 33), 15. Диёр Рамазонов — 8. Иброҳим Иброҳимов (22. Музаффар Олимжонов, 55) — 10. Жасур Жалолиддинов, 17. Ҳожимат Эркинов — 18. Улуғбек Ҳошимов (19. Руслан Рўзиев, 55).

Шотландия U-18: Росс Эндрю Синклейр, Натан Паттерсон, Дин Кэмпбелл, Люк Робинсон, Тейлор Уилсон, Марк Леонард, Этан Эрхахон, Энтони МакДоналдс, Эидан Фитцпатрик, Жейми Сэмпл, Этан Жеймс.

“Агар эътибор қилган бўлсангиз, халқаро майдонда бир неча бор кўриниш берган футболчилар ўзига бўлган ишончи билан ажралиб турди. Илк бор сафарда бўлиб турган йигитларда эса бошида ҳаяжон сезилди. Нима демоқчиман, бундай рақибларга қарши ўртоқлик ўйинларининг кўпроқ бўлиши фақат ва фақат фойдалидир. Ўша Шотландия ҳам, бошқа термалар ҳам худди биз каби футбол ўйнашини, биздан ортиқ жойи йўқлигини футболчилар онгли равишда тушуниб олишлари керак. Шунинг учун ҳам Испания йиғинини ташкил қилиб берган ЎФА раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман”, — деди Отабек Ғуломхўжаев ўйиндан кейин.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг кейинги ўйини 13 октябрь куни Бельгия U18 га қарши бўлиб ўтади.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика