RU

Последние новости

19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  5 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2

Осиё Кубоги-2019. Ҳиндистон бош мураббийи: "Таиланд билан баҳс ўзгача кечади" Новости

Осиё Кубоги-2019. Ҳиндистон бош мураббийи: "Таиланд билан баҳс ўзгача кечади"

БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида Ҳиндистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ҳиндистон "А" гуруҳидан жой олган бўлиб, ўз ўйинларини Таиланд, Баҳрайн ва БААга қарши ўтказади. Айни пайтда бу жамоага англиялик Стефен Константин мураббийлик қилмоқда. У 2015 йил терма жамоани қабул қилиб олганди.

Стефен Константин ОФК расмий сайтига интервью берар экан шундай деди: "Мен гуруҳдаги рақибимиз Таиланд бош мураббийи Милован Райевацни яхши биламан. Чунки иккаламиз ҳам Африка қитъасида ишлаганмиз. Бир неча йил олдин менинг бошқарувимдаги Судан терма жамоаси унинг қўл остидаги Гана билан ўйнаган ва биз 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйгандик".

"Райевац тажрибали мураббий, унинг малакаси катта. Осиё Кубогида дастлабки учрашувни Таиландга қарши ўтказамиз. Бу ўйин мен учун муҳим аҳамият касб этади".

Шуни айтиш лозим, Ҳиндистон ўз тарихида учинчи бор Осиё чемпионатида қатнашади. Бу жамоа биринчи марта 1984 йил иштирок этган. Шунингдек, Қатарда ўтказилган Осиё Кубоги-2011да ҳам қатнашган. Ўшанда ҳиндлар гуруҳдаги учала ўйинни бой беришган.

"Осиё Кубоги иштирокчиларининг 16тадан 24тага оширилиши ҳар томонлама фойдали бўлди, - дейди англиялик мутахассис. - Йўқса, биз чиқа олмаслигимиз ҳам мумкин эди. Энди буёғига фақат яхшисидан умид қилишимиз керак. Биз учун БАА билан кечадиган баҳс ҳам муҳим роль ўйнайди. Бу ўйинда босим юқори бўлади деб ўйлайман".

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика