RU

Последние новости

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  3 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  948 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10

Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақда ўйлашга эрта" Новости

Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақда ўйлашга эрта"

Суперлиганинг 17-тури доирасида "Бунёдкор" - "Шўртан" баҳси якунланганидан кейин мезбонлар футболчиси Носир Абдусаломов ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин қийин ўтди. "Шўртан" ўйинга яхши тайёгарлик кўргани билинди. Уч очко қўлга киритмоқчи эдик, ўхшамади. 

- Бу ўйин концерт сабабли "Бунёдкор"да эмас, "Жар" стадионида ўтказилди. Бу ўйинга қанчалик таъсир қилди?

- Баҳс "Жар"да бўлишини билардик. Энди бу майдонга мослашишимиз керак. Чунки олдиндаги 2-3та ўйинимизни шу ерда ўтказамиз. 

- Жамоанинг чемпионликка имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бу ҳақда ўйлашга ҳали эрта. Ҳар бир учрашувда максимал очколар тўплашга ҳаракат қиляпмиз. Йил охирида турнир жадвалига қараймиз. 

- "Бунёдкор" ушбу мавсумда турнир жадвалидаги фаворитларни мағлуб этяпти, бироқ ўртадаги жамоаларга қарши ўйинларда очколар йўқотмоқда. Бу рақибни менсимаслик билан боғлиқ эмасми?

- Ундай демаган бўлардим. Биз ўйинларга максимал тайёрланамиз. Ўзимиздан кучсизроқ бўлган жамоаларга қарши ўйнаш қийинроқ бўлади. Лекин ўйинга юз фоиз эътиборимизни қаратамиз. Натижаларда муаммолар бўлиб туради.

- Кейинги ўйин "Сурхон"га қарши бўлади.

- "Сурхон"га уч очко учун борамиз. Турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилашимиз керак. 

- Бугунги ўйиндаги энг яхши футболчи сифатида ўзингизни эътироф қилган бўлармидингиз?

- Йўқ. Темурхўжа Абдухолиқов яхши ўйин ўтказди. Ҳимоячиларимиз ҳам яхши ҳаракат қилишди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика