RU

Последние новости

10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  11 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  5 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  9 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  2 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4

Назорат учрашуви. “Қизилқум” – “Бухоро” 2:1 Новости

Назорат учрашуви. “Қизилқум” – “Бухоро” 2:1

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари бугун йиғин доирасида учинчи назорат учрашувида майдонга чиқишди.

Жамоамизнинг бу галги рақибиди Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Бухоро” жамоаси бўлди. 

“Чиғатой”  спорт базаси сунъий қопламали майдонда ўтказилган беллашувда футболчиларимиз йиғин давомидаги учинчи ғалабани тантана қилишди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида Бекзод Ғанижонов рақиб ҳимоячилари ва дарвозабонини ажойиб тарзда доғда қолдиришнинг уддасидан чиқди. Кейинчалик айнан Ғанижоновга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган пеналтини  Қадамбой Нурматов бехато амалга оширди. Ўйин охирларида бухороликлар бир тўп билан жавоб қайтаришди, холос.

Ушбу беллашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев (с), Суҳроб Ярашев, Алишер Саноев,  Файзулла Қамбаров, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элужа Григалашвили, Миржалол Қосимов, Азизбек Усмонов, Муродбек Бобожонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Бегзод Ғанижонов, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Қадамбой Нурметов, Тимур Усмонов, Виктор Григорьев.

“Қизилқум” футболчилари ушбу ўйин билан Тошкентдаги илк йиғинга якун ясашди. Йиғин давомида навоийликлар учта назорат учрашувини ўтказишиб, уларнинг барчасида (“Қизилқум” – “Қўқон-1912” 3:2, “Қизилқум” – “Бунёдкор” 3:1, “Қизилқум” – “Бухоро” 2:1) ғолибликка эришишди. Қисқа танаффусдан кейин жамоанинг йиғини Навоий шаҳрида давом эттирилади. Февраль ойида Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш режалаштирилган.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика