RU

Последние новости

09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  4 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  4 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  1 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  12 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  2 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   11

Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида Новости

Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида

"Локомотив"нинг янги ҳужумчиси билан суҳбат.

Фаолиятини Қаршининг "Насаф" жамоасида бошлаган Муҳриддин Зоиров кейинчалик "Шўртан"га йўл олди. Айтишимиз мумкинки, форвард айнан Ғузорда мухлисларга танилди, ўйин амалиётига эга бўлди. Бу эса унинг фаолиятида кейинги қадамни ташлашига замин яратди. Зоиров 2025 йилни "Локомотив"да бошлайди.

- Катта футболдаги илк учрашувингиз "Насаф"да, Рўзиқул Бердиев қўл остида кечган. Дебют учрашувингиз қандай ўтган? 

- Ўша вақтда имконият бергани учун Рўзиқул Бердиевдан миннатдорман. Лекин ёш бўлганим учунми ёки бошқа сабабми "Насаф" асосий таркибига қўшилиб кета олмаганман. Кейин эса "Шўртан"га ўтганман. 

- Биринчи маошингиз қанча бўлган?

- "Насаф" ўринбосарлари сафида тўп тепаётган вақтимда 300 минг сўм маош олганман. 

- Рўзиқул Бердиев ва Анвар Бердиевни ўхшаш томонлари борми?

- Икки мураббий ҳам тартиб-интизомга жиддий қарашади. 

- "Шўртан"даги фаолиятингиз қанчалик ўсишингизга ёрдам берди?

- Ўша вақтда Ғузорга келиш ўзим учун фойдали бўлганини йиллар ўтиб англадим. Бу жамоада катта футболдаги ўрнимни топдим десам муболаға бўлмайди.

- "Локомотив"га ўтиш ҳақида тўхталиб ўтсангиз. Сизни Вадим Абрамов ҳам ўз жамоасида кўришни истаганди лекин якунда Самарқанд эмас, Тошкентга келдингиз...

- Янги мавсумга режаларим катта. Албатта Вадим Абрамовнинг қизиқиш билдиргани ёқимли. Аммо ўзим учун тўғри қарорни қабул қилдим. Фаолиятимда янги саҳифа очилмоқда. Ҳаммаси аллоҳдан. "Локомотив" жамоаси мени илиқ кутиб олди. Биринчи ўринда жамоага мослашиб олишим керак. Жамоага қўлдан келганча ёрдам беришни мақсад қилганман. "Шўртан" жамоасига, раҳбарияти, мураббийлар штаби, мухлисларга раҳмат айтаман.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика