"Мен энди текинга ҳам ўйнасам бўлаверади (кулади). Мен ЖЧда мамлакатимиз ғурурини ҳимоя қилдим. Бусиз ҳам жуда катта маблағ ишлаб топаман, бу жуда ҳам кўп. Шу боисдан ортиқчасини керакли одамлар билан бўлишаман. Кўпчилик инсонлар пулга мухтож. Кимнинг имконияти етса кўпроқ ҳайрия ишларига бош қўшиб туриши тарафдориман. Бу уларнинг ҳаётини эмас, виждонини ўзгартиради. Ҳайрия ишларида қатнашиш менга олам-олам қувонч беради", - деди Мбаппе.