Англия Лига Кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди
28 авг 02:42
Новости
Англия Лига Кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди
"Гримсби" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги Лига Кубогининг иккинчи босқич ўйини Клиторпс шаҳридаги "Бланделл Парк" стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 22-дақиқасида Чарлз Вернем ҳисобни очди. Тайрелл Уоррен 30-дақиқада мезбонларнинг устунлигини оширди. 75-дақиқада Бриан Мбемо "Юнайтед" учун битта гол урган ҳолда ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди. Харри Магуайр 89-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.
Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди.
Пенальтилар сериясида Андре Онана Кларк Одуорнинг зарбасини қайтарган бўлса, Матеус Кунья ва Бриан Мбемо ўз уринишларини голга айлантира олмади. Учрашувдан кейинги серия 12:11 ҳисобида "Гримсби" фойдасига ҳал бўлди.




Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии