RU

Последние новости

21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  39 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  9 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  2 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3

Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди" Новости

Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финалдан ўрин олган "Бунёдкор" – "Бухоро" (2:4) учрашувидан сўнг "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввало "Бухоро"ни Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиққани билан табриклайман. Ҳозир кимнидир ҳимоя қилиб ёки кимнидир танқид қилмоқчи эмасман. Фақат шуни айтишим мумкин, бу ўйин менга катта дарс бўлди. Бундай ўйинлар барибир мураббийнинг тажрибаси ошишига ёрдам беради. Футболчиларимиз кўп ҳаракат қилишди. Ҳатто ҳисобни 2:2 кўринишга келтира олдик. Охирги йигирма кун ичида тўртинчи ё бешинчи учрашувни ўтказдик. Шу боис чарчоқ аломатлари сезилди. Афсуски, ўзимизга хос бўлмаган ўйинни намойиш этишга ўтиб олдик. Барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан. Шогирдларимга ҳеч нарса демайман, чунки улар менинг айтганларимни бажаришди. Орқага йўл йўқ, олдинга қараб ҳаракат қилишда давом этамиз.


- "Бухоро" бугун ҳужумкор ва яхши ўйнади. Жамоангиз бундай ўйинга тайёр эмасмиди?

- Тўғрисини айтсам, бугун рақибнинг кўзида олов кўпроқ кўринди. Бунақаси футболда учраб туради. Лекин бизнинг жамоа ҳам яхши. Битта мағлубият билан ҳаммаси тугаб қолмайди. Футболда ё ютасан ё ютқазасан. Ютсанг хурсанд бўлсан. Мағлубиятга учрасанг, рақибни табриклайсан.


- Сизни яхши мотиватор сифатида биламиз. Кубок учрашувлари битта ўйиндан иборат эканини ҳисобга олсак, Илёс Зейтуллаевга нима етишмади?

- Яна қайтараман, ҳисобни 2:2га олиб келганимиздан сўнг бизда умид уйғонди. Ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Толиқиб қолганмиз деяпман, лекин "Бухоро" ҳам тинмай ўйинларда майдонга тушяпти. Буниям тан олиш керак. Бугун баъзи футболчиларимизда жароҳат борлиги панд берди. Охирги пайтларда кўп футболчиларимиз деярли 90 дақиқадан ўйнаб келмоқда. Бу ҳам таъсир қилади. Энди озроқ дам олиб Суперлиганинг қолган турларига эътиборни қаратамиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика