RU

Последние новости

22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  6 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  2 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  9 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  3 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5

Левандовски Россия терма жамоасига қарши асосий таркибда майдонга тушмайди Новости

Левандовски Россия терма жамоасига қарши асосий таркибда майдонга тушмайди

Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Россияга қарши ўртоқлик учрашувида асосий таркибда майдонга тушмайди. Бу ҳақда Польша терма жамоаси бош мураббийи Паулу Соуза матбуот анжуманида маълум қилди.

Польша ва Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 1 июнь куни Вроцлавда бўлиб ўтади. Ушбу ўйин иккала жамоа учун ҳам Европа чемпионатига тайёргарлик босқичини ўтаб беради.

"Роберт учрашувнинг илк дақиқаларидан майдонга тушмайди. Яқинда якунланган мавсум ва енгил жароҳатини инобатга олган ҳолда, биз уни асосий таркибда ўйинга туширмоқчи эмасмиз", — дейди Соуза.

32 ёшли ҳужумчи ушбу мавсумда Герд Мюллернинг голлар сони бўйича рекордини янгилади, "Бавария" футболчиси 29 ўйинда 41 та гол урди. Шунингдек, у фаолияти давомида илк марта Европанинг энг яхши тўпурарига бериладиган "Олтин бутса" мукофотини қўлга киритди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика