RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  168 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  1 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  18 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади" Новости

Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг (2:0) "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун тезкор гол уришни мақсад қилгандик. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг рақиб ҳужумга ўтиши ва очиқ зоналарга эга бўлишимизни кутгандим. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо рақиб дарвозабони жуда яхши ўйин ўтказди. Биринчи бўлимда ҳаво ҳам иссиқ бўлди", - дея фикр билдирди Камоллидин Тожиев баҳс якунлангач.

- "Пахтакор" жарима майдончаси ичида жуда кўплаб вазиятлар яратмоқда, аммо улардан фойдаланиш оқсамоқда...

- Совуққонлик. Бундан аввалги ўйинларда кўплаб голлар ураётган эдик. Сўнгги икки учрашувда эса камроқ гол уришни бошладик. Лекин вазиятлар яратаётганимиз мени хурсанд қилмоқда.

- Вақти келиб Ўзбекистонда куз-баҳор тизимига ўтиш мумкинми?

- Бунга тайёр бўлиш керак. Айниқса майдонларни. Бизда қиш совуқ келади. Агар шароитлар ярата олсак, ўтсак бўлади. Ҳозирги иссиқ ҳавода футболчилар бироз чарчаб қолишмоқда.



- Муҳаммадали Ўринбоев Бельгия клубига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалди. Шунингдек, Муҳаммадали Усмонов "Андижон" жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалди...

- Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади. Усмонов ҳақида эса янгилик йўқ.

- Жамоага ёзги трансферлар ойнасида кучаядими?

- 2-3 футболчиларни олиб келишни режа қилганмиз. Маҳаллий ва легионер футболчилар.

Рейтинг: +7   

Комментарии

+1   
23 июн 09:52:47
Saidokil Tukhtaev
А. Турғунбоев Туркиядаги фаолиятини чўздирмади, уни "Нефтчи" таклиф қилди, деган гаплар юрибди.
Ўнг қанот вингери сифатида А. Турғунбоевни жамоага қайтаришса ёмон бўлмасди.
Ҳамдамов қанақадир қатъиятлимасдек.
+1   
23 июн 08:09:48
Bahrom Abdurahmonov
Ongsiz trollar Oʻrinboyevni ham yomonlashni boshlar ekan-da endi?
Omadini bersin, yaxshi yutuqlarga erishsin.
+1   
23 июн 06:32:01
Б Х
Маладецццц!!!!!!
championat.asia
Яндекс.Метрика